Ишончли вакил Фарғона вилоятини келгуси етти йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган ташаббуслари билан таништирди

21.06.2023, 13:02

Ишончли вакил Фарғона вилоятини келгуси етти йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган ташаббуслари билан таништирди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Фарғонa вилояти бўйича ишончли вакили Мавлудахон Ходжаева билан ўтказилаётган тадбирларда фарғоналик сайловчилар фаол иштирок этишмоқда.

Фарғона тумани маданият марказида сайловчилар билан ўтказилган навбатдаги учрашув ҳам кўтарингки кайфиятда ўтди.

Дастлаб ишончли вакил номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолияти билан йиғилганларни таништирди ҳамда, номзод сайловолди дастуридаги устувор вазифаларга тўхталиб ўтди.

Шунингдек, ишончли вакил Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев 15 июн куни Фарғона вилояти сайловчилари билан учрашувлари давомида Фарғона вилоятини келгуси етти йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган ташаббуслари билан таништирди.

Хусусан, аҳолининг ижтимоий эҳтиёжларини ҳал қилиш мақсадида 2 мингта давлат ва хусусий боғчалар ташкил этилади. Янги мактаблар қуриш ва мавжудларининг қувватини ошириш, хусусий секторни қўллаб-қуватлаш ҳисобига қўшимча 125 минг ўқувчи ўрни яратилади. Хусусий сектор иштирокида 300 дан зиёд клиника, Фарғона шаҳрида 1 минг ўринга мўлжалланган кўп тармоқли тиббиёт кластери фаолияти йўлга қўйилади.

Келгуси етти йилда вилоятда 2,5 мингта кўп қаватли уйлар қурилиши ҳисобига, 100 минг оила шинам уй-жойга эга бўлади. 5 минг километр сув тармоқлари барпо этилиб, вилоятда тоза ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 96 фоизга етказилади.

Умуман, Фарғонани ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш учун етти йиллик дастур қабул қилиб, унга жами 28 миллиард доллардан зиёд маблағ йўналтириш режалаштирилгани таъкидланди.

Учрашувда партия фаоллари, ёшлар сўзга чиқиб, туман аҳолиси ислоҳотларнинг бардавом бўлишини ва Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида барчани Шавкат Мирзиёев номзодини қўллаб-қувватлашга чақиришди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    279
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+