Фарғонада деҳқон, фермер ва кластерлар фаолияти ривожлантирилади

21.06.2023, 09:49

Фарғонада деҳқон, фермер ва кластерлар фаолияти ривожлантирилади

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилояти бўйича ишончли вакили Мавлудахон Ходжаева Риштон туманидаги маданият марказида туман сайловчилари билан учрашди.

Унда ҳудуд фаоллари, туман кенгаши депутатлари, фахрийлар, хотин-қизлар ва ёшлар, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Сайловчилар дастлаб номзоднинг сайловолди дастуридан ўрин олган асосий йўналишлар билан таништирилди. Ундаги муҳим жиҳатларга ишончли вакил томонидан тўхталиб ўтилди. Номзоднинг сайловолди дастуридаги ҳар бир амалга оширилажак ишлар аввало, халқимиз фаровонлиги учунлиги алоҳида таъкидланди.

Шавкат Мирзиёев ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб келаётгани, ижобий ўзгаришиарни оилалар ўз ҳаётида ҳис қилаётгани ҳақида фикр юритилди.

Шавкат Мирзиёевнинг куни кеча Фарғона шаҳрида сайловчилар билан бўлиб ўтган учрашувида вилоятни келгуси етти йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга қаратилган ташаббуслари риштонликлар учун муҳим аҳамиятга эгалиги қайд этилди.

Айниқса, қишлоқ хўжалиги йўналишида кластерлар ва фермерлар ўртасидаги шартнома муносабатлари тўлиқ қайта кўриб чиқилиши, кластерлар томонидан фермерларга кўрсатилган қўшимча хизматлар улар билан ўзаро келишув асосида алоҳида ҳисоб-китоб қилинади.

Шунингдек, қишлоқ хўжалигида кластерлар ва фермерларнинг ерини ҳақиқий бозор активига айлантириш бўйича янги тизим яратилади. Қисқача айтганда, ернинг ижара ҳуқуқини бошқа шахсга ўтказиш, ҳадя қилиш, кредит олишда гаров сифатида фойдаланиш мумкин бўлади.

-Мен Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев билан бўлиб ўтган учрашувда сайловолди дастурларини катта қизиқиш билан эшитдим ва менинг келажак учун ишончим янада ортди, -  дейди риштонлик ёш фермер Гулирано Холиқова. – Сайловолди дастурида мен каби ёш фермерларни қувонтирадиган бир нечта ташаббуслар илгари сурилган. Хусусан, Ўзбекистон Қаҳрамони Лола Муродова хотирасини абадийлаштириш мақсадида унинг номидаги фермерлар мактабини ташкил этиш таклифи бизни янада қувонтирди. Насиб бўлса, мана шу мактабнинг илк ўқувчиси ўзим бўламан. Шу сабаб барча риштонликларни бўлажак сайловларда ўз овозларини Шавкат Мирзиёев номзодига беришларини сўрайман.

Учрашув якунида ишончли вакил барчани халқимиз фаровонлиги йўлида меҳнат қилаётган, фидойи инсон Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Фарғона вилояти бўйлаб ишончли вакил иштирокидаги учрашувлар давом этмоқда.

O'zLiDeP Фарғона вилоят

Кенгаши Матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    406
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+