Маҳалла жамоатчилик ва давлат органлари ўртасидаги “таянч кўприк”га айланади

23.06.2023, 18:51

Маҳалла жамоатчилик ва давлат органлари ўртасидаги “таянч кўприк”га айланади

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Фарғона вилоятидаги ишончли вакили Мавлуда Ходжаева бувайдалик  сайловчилар билан учрашди.

Бувайда тумани маданият марказида бўлиб ўтган учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси вакиллари, партия электорати, жамоатчилик ва хотин-қизлар фаоллари ҳамда ёшлар иширок этишди.

Учрашувда ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг бешта устувор мақсадни қамраб олган сайловолди дастури билан таништирди.

Таъкидландики, Шавкат Мирзиёев томонидан олиб борилган адолатли сиёсат натижасида Фарғона вилоятининг барча ҳудудлари каби Бувайда туманида ҳам иқсодий ўсишлар кузатилмоқда.

Хусусан, Бувайда туманида 2016-2023 йиллар давомида саноат маҳсулотлари ҳажми 3,4 бараварга, қишлоқ ҳўжалиги 1 бараварга, хизмат кўрсатиш 2,6 бараварга, қурилиш ишлари 11,6 бараварга, инвестициялар 5,1 бараварга ортган. Кейинги 6 йилда амалга оширилган ислоҳотлар натижасида экспортёрлар сони 24 тага ёки 4 бараварга кўпайган.

2022 йилда улар томонидан 15 га яқин давлатларга 24,2 млн. долларлик экспорт амалга оширилиб, бу кўрсаткич 2016 йилга нисбатан 3,5 бараварга ошган. Пировард натижада бугун бувайдаликлар ҳаётидан рози бўлиб яшамоқдалар.

Учрашувда илгари сурилган бешта устувор мақсадларнинг барчаси инсон омили, унинг фаровон ҳаёт кечириши учунлиги ҳақида фикр юритилди.

Қайд этилганидек, номзод сайловолди дастурининг муҳим йўналишларидан бири бўлган аҳоли фаровонлигини таъминлашда маҳаллани жамоатчилик ва давлат органлари ўртасидаги “таянч кўприк”ка айлантиришга алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, мол-мулк ва ер солиқлари маҳаллада қолиши ҳисобига, маҳалла бюджетида йилига 3 триллион сўм маблағ пайдо бўлади. Келгуси йилларда “Очиқ бюджет”га бериладиган маблағни 3 карра ошириб, 24 триллион сўмга етказиш бўйича барча имкониятлар мавжуд.

Тадбир якунида Мавлудахон Ходжаева барчани сайловда партиямиздан номзод Шавкат Мирзиёевга овоз беришга чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    331
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+