Ишончли вакил Бўстонлиқда сайловчилар билан сайловолди ташвиқотини олиб борди

23.06.2023, 18:51

Ишончли вакил Бўстонлиқда сайловчилар билан сайловолди ташвиқотини олиб борди

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O’zLiDeP дан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Сайёра Файзиева Бўстонлиқ туманидаги “Хўжакент” санаториясида сайловчилар билан сайловолди ташвиқотини олиб борди.

Ташвиқот тадбирида ишончли вакил партиядан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг ҳаёт йўли, меҳнат фаолияти ҳақида тўхталаркан, унинг халқчил сиёсати натижасида юртимизда рўй берган улкан ўзгаришларни бугун ҳар бир инсон ўз ҳаёти мисолида ҳис этаётганига урғу берди.

Шавкат Мирзиёев ташаббускорлигида мисли кўрилмаган бунёдкорлик ишлари амалга оширилиб, тоғли ва мусаффо, туризмни ривожлантириш имконияти юқори бўлган Бўстонлиқ тумани туризм зонасига айлантирилгани ҳам ҳудуд аҳолиси фарвонлигига хизмат қилишини таъкидлади.

Ишончли вакилнинг таъкидлашича, Бўстонлиқ тумани экотуризм, агротуризм, зиёрат туризми бўйича кенг имкониятларга эга ҳудуд ҳисобланади. Туманнинг туризм салоҳиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг қарорига асосан Бўстонлиқ Олтин ҳалқа туризм концепциясига киритилди.

Туманда 2020-2022-йиллар давомида 65,1 млн.доллар инвестиция ҳисобига 19 та 2189 ўринли йирик замонавий меҳмонхона ва дам олиш масканлари, 6 та ресторан, рафтинг эко-туризм лойиҳаси, 6 та йирик савдо дўконлари 1 та хусусий клиника, 65 та оилавий меҳмон уйлари ва узунлиги 3000 метрли 2400 кишини ташиш қувватига эга бўлган “Амирсой Экспресс” ҳамда узунлиги 1600 метр бўлган 2400 киши қувватига эга “Чиноркент” осма дор йўллари ишга туширилган.

Бўстонлиққа биргина, 2023-йилнинг 1-чорак якуни бўйича 856 минг маҳаллий, 1 минг 358 нафар хорижий жами 857 минг 356 нафар сайёҳлар ташриф буюрган.

Ишончли вакил Сайёра Файзиева номзодининг сайловолди дастурида белгиланган асосий йўналишлар, концептуал ғоя ва мақсадларнинг мазмун-моҳиятини ҳам очиб берди.

Учрашувда сўзга чиққан фаоллар, бугун юртимизда рўй бераётган янгиланишларнинг бари ташаббускор ва жонкуяр давлат раҳбари Шавкат Мирзиёев номи билан боғлиқ эканини эътироф этишди. Туманннинг туризм зонасига айлантирилиши, бунинг ортидан минглаб янги иш ўринлари яратилиб, аҳолининг моддий фаровонлиги ортиши борасидаги кенг кўламли ишлар ислоҳотчи раҳбар Шавкат Мирзиёев ташаббускорлигида рўёбга чиққанини таъкидлашди.

Ишончли вакил Сайёра Файзиева партия номзодини қўллаб-қувватлаб, якдиллик билан овоз беришга чорлади.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши

бўлим мудири

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    325
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+