Сайловолди дастурда сув ресурсларини тежаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш режалаштирилган

23.06.2023, 18:52

Сайловолди дастурда сув ресурсларини тежаш ва атроф муҳитни муҳофаза  қилиш  режалаштирилган

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Рустам Холмуродов  Нуробод тумани Маданият уйи  залида туман фаоллари ва сайловчилар билан учрашди.

Унда партия фаоллари, туман кенгаши депутатлари, фахрийлар, тадбиркорлар, хотин-қизлар ва ёшлар, кенг жамоатчилик вакиллари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этди.

Ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг бешта устувор мақсадни қамраб олган сайловолди дастури билан таништирди.

Таъкидландики, дастурдаги сув ресурсларини тежаш ва атроф муҳитни муҳофаза  қилиш ва “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини янада кенгайтириш, барча аҳоли масканлари, маҳаллаларда “яшил майдонлар”ни кўпайтириш учун йилига 400 миллиард сўм ажратиш, барча давлат идоралари, корхоналар, олийгоҳларда “яшил боғлари”ни ташкил қилишга катта эътибор қаратилиши белгиланган.

Хусусан, 2030 йилгача республикада кўкаламзорлаштириш даражасини 18 фоиздан 30 фоизга етказиш аҳолини қулай экологик муҳитда яшаши учун шароит яратади.

Шунингдек, сув тежайдиган технологияларни жорий қилган фермер ва деҳқонлар янада рағбатлантирилади. Бу борада 10 фоизлик кредит ажратиш, ўз ҳисобидан жорий қилган ер эгаларига эса харажатнинг 50 фоизини қоплаб бериш тартибини жорий этиш бўйича ишлар жадаллаштирилади.

Қолаверса, янги уй-жой қуришда пудратчиларга “яшил ҳудуд” ва автотураргоҳ барпо этиш мажбурий талаб қилиб қўйилади. 2030 йилгача республикада кўкаламзорлик даражасини 18 фоиздан 30 фоизга етказилади.

Учрашувда  сўзга чиққанлар Янги Ўзбекистонни қуриш йўлида амалга оширилаётган туб ислоҳолар, барча соҳалардаги ўзгариш ва янгиланишлар авваломбор инсон қадри, унинг бахтиёр келажагига қаратилганлигини  айтиб, иштирокчиларни Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан номзод Шавкат Мирзиёев учун якдиллик билан овоз беришга чақирдилар.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    276
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+