Келажагимиз учун овоз берамиз

23.06.2023, 18:52

Келажагимиз учун овоз берамиз

Номзодимизнинг сайловолди дастурига кўра юртимизда инфратузилмани ривожлантириш йўналишида қатор ишлар амалга оширилиши кутилаётир, – деди O‘zLiDePдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили Рустам Каланов Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Яккасарой тумани сайловчилари билан учрашувида. – Хусусан, йўл-транспорт соҳасида авиақатновлар сони 4 марта оширилади. Тошкент – Самарқанд, Навоий – Бухоро йўналишларида қўшимча тезюрар темир йўллари қурилади. Электрлашган темир йўллари улуши 43 фоиздан 65 фоизга етказилади, темир йўл соҳасига хусусий сектор жалб қилинади, хусусий авиакомпаниялар сони 10 тага етказилади.

Шунингдек, 2030 йилга қадар 5,5 минг километр цемент-бетон йўллар қурилади ва жамоат транспорти билан тўлиқ қамраб олинади. Тошкент – Самарқанд ва Тошкент – Фарғона водийси йўналишларида хусусий шериклик асосида янги автомобиль йўллари қурилади. Шунингдек, 56 минг километр йўллар реконструкция қилиниб йўловчи ва юк ташиш ҳажми 3 баробарга кўпайтирилади.

Демак, мана шундай эзгу ғоялари билан халқимиз фаровонлиги йўлида тинмай изланаётган фидойи инсон Шавкат Мирзиёевни қўллаб-қувватлаш, дастурдаги режалар амалга ошиши учун бўлажак сайловда у кишининг номзодини қўллаб, овоз бериш айни муддао. Ахир ҳар биримиз ўз келажагимиз, фарзандларимизнинг эртанги куни учун овоз берамиз, деди Рустам Каланов сўзи якунида.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    443
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+