Аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича ислоҳотлар сайловолди дастурда мукаммал этиб белгиланган

27.06.2023, 11:14

Аҳоли саломатлигини таъминлаш бўйича ислоҳотлар сайловолди дастурда мукаммал этиб белгиланган

Ўзбекистон Республикаси Президентлигига O'zLiDePдан кўрсатилган номзоднинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Рустам Холмуродов Нарпай тумани сайловчилари билан учрашди.

Ишончли вакил сайловчиларга номзоднинг сайловолди дастури бўйича батафсил маълумотлар берди.

Хусусан, дастурда таълим, соғлиқни сақлаш тизимларига алоҳида эътибор берилган бўлиб, 2030 йилга қадар оналар ва болалар ўлими, болалар ўртасидаги ирсий касалликларни камида 2 баробарга қисқартириш, онкологик, юрак-қон томир, диабет, нафас йўллари ва юқумли касалликлар бўйича эрта ўлимни эса 2,5 баробарга камайтириш соҳадаги энг асосий вазифалардан бири бўлади.

Шунингдек, сил билан касалланиш даражасини кескин камайтириш учун зарур имкониятлар ишга солиниб, жигар циррозига олиб келувчи “гепатит С” касаллигини 100 фоиз давлат ҳисобидан даволашни йўлга қўйилади.

Жумладан, 2030 йилга қадар тиббиётга бюджетдан ажратиладиган йиллик маблағ ҳажмини 2 карра ошириб, уни 6 миллиард долларга етказиш орқали аҳолини кафолатланган тиббий хизмат билан қамраб олиш даражасини янада кенгайтиришни бу йўналишдаги асосий мақсадлардан бири сифатида белгиланади.

Келгуси йилдан бирламчи бўғин орқали энг кўп учрайдиган 10 та касалликни даволаш ва 6 та тиббий хизматдан иборат кафолатланган тиббий пакетни аҳолига бепул тақдим этиш чоралари кўрилади.

Учрашувда сайловолди дастуридан ўрин олган бошқа вазифалар хусусида ҳам иштирокчилар томонидан фикр ва мулоҳазалар билдирилди ҳамда бўлажак сайловларда Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал-демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев номзодига овоз беришга чақирилди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    422
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+