Давлат хизматлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилади

27.06.2023, 11:14

Давлат хизматлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилади

O‘zLiDePдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили Рустам Каланов миллий матбуот марказида шайхонтоҳурлик сайловчилар билан учрашди.

Ишончли вакил номзоднинг бешта устувор мақсадни қамраб олган сайловолди дастури билан таништирар экан, жумладан шундай деди:

- Давлат хизматлари тўлиқ электрон шаклга ўтказилади. Ҳар бир маҳаллада электрон хизмат нуқталари ишга туширилади. Коррупцияга қарши аёвсиз кураш олиб борилади. Партиялар ролини ошириш учун аралаш, яъни мажоритар – пропорционал сайлов тизими жорий этилади. Ҳокимлар кенгаш олдида, халқ олдида ҳисобдор бўлади. Келгуси йилда “Очиқ бюджет”га бериладиган маблағ 3 карра оширилиб, 24 триллион сўмга етказилади. Маҳалла раисларининг ваколат муддати 3 йилдан 5 йилга узайтирилади. Оммавий ахборот воситалари фаолиятининг эркинлиги, фуқароларнинг ахборот олиш, фойдаланиш ва тарқатишга бўлган ҳуқуқлари қатъий кафолатланади.

Учрашув якунида ишончли вакил барчани мана шундай эзгу ғоялари билан халқимиз фаровонлиги йўлида тинмай изланаётган, Янги Ўзбекистонни барпо этишга ўз ҳаётини бағишлаган фидойи инсон Шавкат Мирзиёев номзодини бўлажак сайловда қўллаб, овоз беришга чақирди.

 

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    366
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+