Ишончли вакил сайловолди ташвиқотини ўтказди

01.07.2023, 14:53

Ишончли вакил сайловолди ташвиқотини ўтказди

Президентликка O’zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг ишончли вакили Сайёра Файзиева Ўзбекистон давлат Жисмоний тарбия ва спорт университетида сайловолди ташвиқотини ўтказди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Нодир Абдувалиев ва Атхам Назирқулов, университетнинг профессор-ўқитувчилари, талабалари иштирокида ўтган учрашувда ишончли вакил Сайёра Файзиева сўнгги йилларда Шавкат Мирзиёев саъй-ҳаракатлари билан юртимизда, хусусан, аҳоли фаровонлигини янада ошириш мақсадида Тошкент вилоятида олиб борилаётган йирик ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва уларнинг аҳамияти ҳақида тўхталди.

Партия номзодининг “Янги Ўзбекистонни халқимиз билан биргаликда қурамиз” номли сайловолди дастури мазмун-моҳиятини ҳаётий факт ва далиллар орқали очиб берди.

Ташвиқот тадбирида сўзга чиққан партия хайрихоҳ ва фаоллари тобора янгиланаётган Ўзбекистондаги маъмурий ислоҳотлар, халқни рози қилиш йўлидан борилаётгани хусусидаги ўз мушоҳадалари билан ўртоқлашишди. Партиядан Президентликка кўрсатилаётган номзод Шавкат Мирзиёевнинг халқчил концептуал ғоя ва ташаббуслари жамланган сайловолди дастури уларга манзур келганини таъкидлашди. Келгуси етти йиллик учун ишлаб чиқилган устувор мақсадларда белгиланган вазифалар ижобий ечим топиши билан инсон қадри янада юксалиб, фаровонлиги ортиши муқаррарлигини қайд этишди.

Йиғилганларни сайловларда фаол иштирок этишга чорлашаркан,  халқчил ва инсонпарвар Янги Ўзбекистон бунёдкори Шавкат Мирзиёевга овоз беришга даъват этишди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    313
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+