“Наврўз” МФЙдаги 3-сон оилавий поликлиникада малакали стоматолог иш бошлади

03.04.2018, 19:54

“Наврўз” МФЙдаги  3-сон оилавий поликлиникада малакали стоматолог иш бошлади

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши томонидан Урганч шаҳар Наврўз шаҳарчаси “Наврўз” МФЙда сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда халқ депутатлари туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари, Туямўйин-Урганч МСҚФБ ДУК директори, Урганч шаҳар ИИБ катта инспектори, “Миллий банк” Урганч филиали бўлим бошлиғи ва бошқа мутасаддилар маҳалла аҳли томонидан келиб тушган мурожаатларни муҳокама этишди.  

Жумладан,  “Наврўз” МФЙда яшовчи фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатга асосан 28-йўналишдаги автобус қатнови сонини оширишга эришилди. “Зиёкорлар” маҳалласи фуқаролари томонидан 167-даҳа кўчаларини электрлаштириш, “Ободончи” ва “Пахтакор” кўчаларида электр симёғочларини ўрнатиш, 3-сон оилавий поликлиникасини мунтазам электр енергияси билан таъминлаш бўйича тушган мурожаатлар шу ернинг ўзида депутатлар ва мутасадди ташкилот масъуллари кўмагида ҳал  этилди.

–Бугунги учрашувда тиббиёт соҳасига доир муаммолар ҳам ўртага ташланди, – дейди маҳалла фаоли М.Каримов. – 3-сон оилавий поликлиникамизга малакали стоматолог жуда зарур эди. Бу бўйича Урганч шаҳар тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Р.Бабажановга мурожаат қилган эдик, лекин натижа бўлмади. Бугунги қабулда ана шу масала юзасидан мурожаат қилдик. Ўзимиз сайлаган депутатимиз кўмаги билан муаммога ечим топилди.

Фуқаро Ш.Матрасуловнинг Урганч шаҳар марказида ўзи ташкил этган умумий овқатланиш шаҳобчасини кенгайтиришда тижорат банклари томонидан имтиёзли кредит ажратишда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаати ҳам депутат назорати остида “Миллий банк” Урганч филиали бўлим бошлиғи С.Матқулиев томонидан ижобий ҳал этилди.

Нилуфар ДЖАББАРОВА,

O‘zLiDeP Хоразм вилоят Кенгаши

матбуот хизмати котиби

O‘zLiDePнинг Facebook ва Instagramдаги расмий саҳифаси ҳамда Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг!

 

  • Кўрилди
    1330
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+