Кредит фоиз ставкаси 10-12 фоизга туширилади

01.07.2023, 14:54

Кредит фоиз ставкаси 10-12 фоизга туширилади

O‘zLiDePдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили Рустам Каланов Тошкент молия институтида юнусободлик сайловчилар билан учрашди.

Унда туман кенгашлари депутатлари, маҳалла раислари, фахрийлар, хотин-қизлар ва ёшлар, тадбиркорлар иштирок этди.

Ишончли вакил номзоднинг сайловолди дастурига биноан мамлакатимизда амалга оширилиши кутилаётган ишлар тўғрисида сўзлади. Хусусан, Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш учун ишлар жадаллашади. Саноатни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилади ва унга 1 миллиард доллар ажратилади.

Келгуси йилларда 50 та нуфузли хорижий бренд билан махсус экспорт зоналари ташкил қилинади. Тадбиркорларга “тайёр бизнес” шаклида саноат ипотекаси тизими тўлиқ йўлга қўйилади. Ҳар бир туманда камида мингта иш ўрни яратадиган 2 тадан янги саноат зонаси ташкил этилади. IT хизматлари экспорти 5 миллиард долларга олиб чиқилади. 2030 йилга қадар жами экспорт ҳажми 2 баробар оширилиб, 45 миллиард долларга етказилади.

Шунингдек, кредит фоиз ставкаси 20 фоиздан 10-12 фоизга туширилади. Банк омонатлари ҳажми 4 баробарга оширилади. Банкларни хусусийлаштириш тезлаштирилади, давлат ихтиёрида фақат 3 та банк қолади. Банк бозорига 4 та йирик нуфузли чет эл банки кириб келиши учун имконият яратилади. Қимматли қоғозлар бозори ҳажми 10 миллиард долларга етказилади. Хусусий жамғариб бориладиган пенсия тизими ташкил этилади.

Учрашув якунида ишончли вакил мана шундай эзгу ғоялари билан халқимиз фаровонлиги йўлида тинмай изланаётган, Янги Ўзбекистонни барпо этишга ўз ҳаётини бағишлаган давлат арбоби Шавкат Мирзиёев номзодини бўлажак сайловда қўллаб, овоз беришга барчани чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    305
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+