2030 йилга қадар экспорт ҳажми 2 баробарга оширилади

01.07.2023, 14:55

2030 йилга қадар экспорт ҳажми 2 баробарга оширилади

Бугун Сурхон воҳасида кўплаб ўзгаришлар, ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Хусусан, Жарқўрғон туманида ҳам улар бўй кўрсатаётгани, ҳудуд инфратузилмаси ривожлантирилиб, туманда тадбиркорлар сони ортаётгани қувонарли. Келгусида бу ишлар янада жадаллаштирилади. Бу ҳақида O'zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг сайловолди дастурида ҳам алоҳида қайд этиб ўтилган.

Жарқўрғон туманидаги маданият уйида O'zLiDePдан кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Сурхондарё вилояти бўйича ишончли вакили Абдуҳаким Эшмуродовнинг сайловчилар билан ўтказилган учрашувида ана шу ўзгаришлар ҳақида сўз борди.  

Хабарингиз бор, “Тўпаланг” сув омборидан ичимлик суви олиб келиш бўйича катта лойиҳа амалга оширилмоқда. Ушбу лойиҳа келгуси йилда тўлиқ якунланади. Сув таъминотини яхшилаш мақсадида яна Саудия тараққиёт жамғармаси ёрдамида Сариосиё, Денов ва Жарқўрғонда оқова сув тизимлари қурилади. Натижада, ҳудуд аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш даражаси 90 фоизга етказилади. Умуман, вилоятдаги ичимлик ва оқова суви лойиҳаларига 460 миллион доллар ажратилади.

Бундан ташқари, Ангор, Бойсун, Сариосиё ва Термиз туманлари каби Жарқўрғонда ҳам “Янги Ўзбекистон” массивларида 300 та кўп қаватли уй-жойлар қурилади. Натижада 12 мингта оила уй-жой билан таъминланади.

Ишончли вакил шу каби режалар, белгиланган вазифалар ҳақида сўзлар экан, ишлаб чиқариш ҳамда экспорт қилишда анчагина юқори натижаларга эришаётган жарқўрғонликларга айни йўналишдаги лойиҳалар ҳақида ҳам маълумот берди.

Яъни номзод дастурига кўра, экспорт ҳажмини ошириш учун Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш учун ишлар жадаллаштирилиши, Саноатни ривожлантириш жамғармаси ташкил этилиб, унга 1 миллиард доллар ажратилишини таъкидлади. Қолаверса, келгуси йилларда 50 та нуфузли хорижий брендлар билан махсус экспорт зоналари ташкил қилинади. Тадбиркорларга “тайёр бизнес” шаклида саноат ипотекаси тизими тўлиқ йўлга қўйилади. Ҳар бир туманда камида мингта иш ўрни яратадиган 2 тадан янги саноат зоналари ташкил этилади. IT хизматлари экспорти 5 миллиард долларга олиб чиқилади. 2030 йилга қадар жами экспорт ҳажми 2 баробар оширилиб, 45 миллиард долларга етказилади.

Учрашувда сўзга чиққанлар номзод дастуридаги лойиҳаларни қўллаб-қувватлаган ҳолда 9 июль куни бўлиб ўтадиган сайловда Шавкат Мирзиёевга овоз беришларини билдиришди.

O'zLiDeP Сурхондарё вилояти

Кенгаши матбуот хизмати

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    392
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+