“Йилига 500 минг ўқувчи ўрни” дастури амалга оширилади

04.07.2023, 18:37

“Йилига 500 минг ўқувчи ўрни” дастури амалга оширилади

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Самарқанд вилоятидаги ишончли вакили Рустам Холмуродов Пастдарғом тумани маданият бўлимида туман фаоллари, халқ таълими аълочилари, педагоглардан иборат сайловчилар билан учрашди.

Ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг сайловолди дастури билан таништирди. Дастурга кўра 2030 йилгача қўшимча икки мингта боғча қурилиши, бу ишда иштирок этувчи корхоналар рағбатлантирилиши, мактабларда таълим сифатини тубдан яхшилаш, хусусан, “Йилига 500 минг ўқувчи ўрни” дастури амалга оширилиши режалаштирилаётганини эътироф этди.

Учрашув якунида ишончли вакил барчани халқимиз фаровонлиги йўлида тинмай изланаётган, Янги Ўзбекистонни барпо этишга ўз ҳаётини бағишлаган фидойи инсон Ўзбекистон Республикаси Президентлигига номзод Шавкат Мирзиёев номзодига овоз беришга чақирди.

Насиба Мўминова,

O‘zLiDeP  Самарқанд вилоят кенгаши

бўлим мудири

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    385
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+