Ишончли вакил Сергели тумани сайловчилари билан учрашди

04.07.2023, 18:56

Ишончли вакил Сергели тумани сайловчилари билан учрашди

Жорий йилнинг 3 июль куни O‘zLiDePдан Президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили Рустам Каланов “Хусма” номли мехмонхона мажлислар залида Сергели тумани сайловчилари билан учрашди. Унда туман кенгашлари депутатлари, маҳалла раислари, фахрийлар, таълим, тиббиёт соҳалари вакиллари, хотин-қизлар ва ёшлар, тадбиркорлар, кенг жамоатчилик ҳамда ОАВ вакиллари иштирок этди. Ишончли вакил сайловчиларни номзоднинг ҳаёти, меҳнат фаолияти, бешта устувор мақсадни қамраб олган сайловолди дастури билан таништирди. Тадбирда сайловолди дастурига биноан мамлакатимизда амалга оширилиши кутилаётган ишлар тўғрисида сўзланди.

Хусусан, 2030 йилгача иқтисодиётимиз ўсиш суръатлари 2 баробар оширилиб, 160 миллиард долларга етказилади. Аҳоли жон бошига ялпи ички маҳсулот ҳажми 2 минг 200 доллардан 4 минг долларга оширилади. Илғор технологияларга асосланган саноатни ривожлантириш орқали меҳнат унумдорлиги 2 баробарга оширилади. 2030 йилгача мис ишлаб чиқариш 3,5 баробар, олтин – 1,5 карра, кумуш – 3 марта, уран – 3 баробар оширилади. Тарихимизда илк бор алюминий, литий, пўлат, графит ишлаб чиқариш орқали 2,5 миллионта юқори даромадли иш ўрни яратилади. Тарихимизда илк бор алюминий, литий, пўлат, графит ишлаб чиқариш орқали 2,5 миллионта юқори даромадли иш ўрни яратилади. Саноатда қўшилган қиймат ҳажми 20 миллиард доллардан 45 миллиард долларга етказилади. 2030 йилга қадар қайта тикланувчи энергия манбалари 25 минг мегаваттга, уларнинг улуши 14 фоиздан 40 фоизга етказилади. 2024 йилдан саноатда “яшил сертификат”лар бозори яратилади. Автобуслар тўлиқ экологик тоза электр ёки газ ёнилғисига ўтказилади. Барча янги уйлар ва асбоб-ускуналарга энергияни тежаш бўйича талаблар жорий этилади. Иқтисодиётда энергия самарадорлиги 2 карра оширилади. 2030 йилга келиб 50 миллиард киловатт соат “яшил энергия” ишлаб чиқарилади. 10 минг километр магистрал ва 110 минг километр ҳудудий электр тармоқлари барпо этилади.

Учрашув якунида ишончли вакил мана шундай эзгу ғоялари билан халқимиз фаровонлиги йўлида тинмай изланаётган, Янги Ўзбекистонни барпо этишга ўз ҳаётини бағишлаган фидойи инсон, юртимизда учинчи Уйғониш даврини бошлаб берган давлат арбоби Шавкат Мирзиёев номзодини бўлажак сайловда қўллаб, овоз беришга барчани чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    328
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+