Тадбиркорларга қўшимча имтиёз ва рағбат берилади

04.07.2023, 18:56

Тадбиркорларга қўшимча имтиёз ва рағбат берилади

O‘zLiDePдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Тошкент шаҳридаги ишончли вакили Рустам Калонов  “Ишга мархамат” мономарказида яшнободлик сайловчилар билан учрашди.

- Номзодимизнинг сайловолди дастурида тадбиркорларга “ижтимоий шериклик” асосида камбағал тоифа учун бандлик дастурларини амалга оширишда қўшимча имтиёз ва рағбатлар бериш ҳамда бунга ҳар йили камида 1 миллиард доллар йўналтириш режалаштирилмоқда, – деди ишончли вакил. – Хорижда ишловчиларни касбга ва чет тилларига ўқитиш кўлами кенгайтирилади. Юқори ҳақ тўланадиган мамлакатларига ишга боришлари учун кўмаклашилади, фарзандларининг ўқиши ва олийгоҳларга киришида енгилликлар берилади. 2030 йилгача қўшимча 1 миллион хонадонли уй-жойлар қурилади ва бунга 15 миллиард доллар йўналтирилади, арзон ва узоқ муддатли кредитлар тақдим этилиши йўлга қўйилади.

Бундан ташқари ҳар бир маҳаллада профессионал ижтимоий хизматлар манзилли асосда кўрсатилади. Туманларда ижтимоий хизматлар марказлари, психолог, ҳуқуқшунос, ижтимоий ходимдан иборат “мобил гуруҳлар”, зўравонликка учраган аёлларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича “колл-марказ”лар ташкил қилинади. Туғуруқ таътилидаги аёллар учун онлайн ишлаш тизими жорий этилади. Болаларни васийликка олиш тизими тартиби тўлиқ ўзгаради.

Учрашув якунида ишончли вакил мана шундай эзгу ғоялари билан халқимиз фаровонлиги йўлида тинмай изланаётган, Янги Ўзбекистонни барпо этишга ўз ҳаётини бағишлаган фидойи инсон, юртимизда учинчи Уйғониш даврини бошлаб берган давлат арбоби Шавкат Мирзиёев номзодини бўлажак сайловда қўллаб, овоз беришга барчани чақирди.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    391
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+