Номзодимизнинг сайловолди дастури қўллаб-қувватланмоқда

04.07.2023, 18:57

Номзодимизнинг сайловолди дастури қўллаб-қувватланмоқда

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал демократик партиясидан Ўзбекистон Республикаси Президентлигига кўрсатилган номзод Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоят бўйича ишончли вакили Ўктамжон Ахунов балиқчилик сайловчилари билан учрашди.

Балиқчи тумандаги тиббиёт коллежида бўлиб ўтган учрашувда вилоят Кенгаши раиси Хуршидахон Халилова кириш сўзи билан билан очиб берди.  Учрашувда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари,  маҳаллий Кенгаш депутатлари, тарғибот гуруҳи аъзолари, партия фаоллари, нуронийлар, хотин-қизлар фаоллари  ҳамда ОАВ ходимлари  иштирок этди.

Ишончли вакили ўз сўзини ўтган йиллардаги ислоҳотлар самараси билан бошлади ва эришилган ютуқларни номзод ташаббуслари билан боғлади.

Янги Ўзбекистоннинг асосий устуни – билим, таълим ва тарбия бўлиши учун зарур шароитларни яратиш сиёсатимизнинг энг устувор йўналишларидан бири бўлиш таъкидланди.

2030 йилга қадар мактабгача таълимга бўлган эҳтиёжни тўлиқ қоплаб, қамровни 100 фоизга етказиш ва боғчаларнинг моддий-техник базаси ривожлантирилади. Шу мақсадда 7 фоизлик ставкада 10 йил муддатга кредит бериш учун имкониятлар яратилиб, ишлаб чиқариш корхоналарининг боғча қуришга сарф этиладиган харажатларини солиқлардан тўла озод қилиш тартиби ишлаб чиқилади.

2030 йилга қадар қўшимча 2 мингта боғча қуриш чоралари кўрилади.

Болаларни эрта ёшдан бошлаб замонавий ахборот технологияларига ўргатиш мақсадида ҳар бир боғчани компьютер синфи билан таъминлаш юзасидан зарур ишлар амалга оширилади.

Хусусий таълимга қўшимча енгилликлар яратилиб, давлат-хусусий шериклик тамойили асосида мактаблар қуришга алоҳида аҳамият берилади.

Бошланғич синф ўқувчилари таълим планшетлари билан тўлиқ таъминланади ва бунинг учун зарур молиявий имкониятлар яратилади.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Одинахон Отахонова сўзга чиқиб, номзодимизнингсайловолди дастурида кўрсатиб ўтилган асосий йўналишларидан бири бизнесни қўллаб-қувватлаш йўналишига ҳам тўхталиб ўтди.

Таъкидлангандек, келгуси йилларда бизнес учун қўшилган қиймат, фойда, айланма ва мол-мулк солиқ ставкалари оширилмаслиги қатъий кафолатланади. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотган фермерларга қўшилган қиймат солиғининг 50 фоизи қайтарилади.

Вақтида солиқ тўлаётган корхоналарга қўшилган қиймат солиғи қайтариш муддати бир кун этиб белгиланади ҳамда уларда солиқ текширувлари ўтказилмайди ва давлат харидларида устунлик берилади.

Сайловолди учрашув ниҳоясида аҳоли вакилларидан нуронийлар, маҳалла фаоллари президентликка номзоднинг сайловолди дастурини қўллаб-қувватлаб, олиб борилаётган ислоҳотлардан беҳад миннатдорликларини изҳор этишди ҳамда 9 июль куни бўлиб ўтадиган сайловда фаол қатнашиб, номзодимизга овоз беришларини таъкидладилар.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    290
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+