Аҳоли тиббий хизматдан рози бўлиши керак

07.07.2023, 19:32

Аҳоли тиббий хизматдан рози бўлиши керак

Соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, аҳолини тиббиёт тизимидан рози қилиш учун барча чоралар кўрилади. Ўртача умр давомийлигини ҳозирги 73 ёшдан келгусида 78 ёшга етказиш бўйича барча имкониятларни ишга солинади.

Жумладан, аҳоли ўртасида ижтимоий аҳамиятга молик касалликларни барвақт аниқлаш ва улар билан касалланиш кўрсаткичларини кескин камайтирлади. 2030 йилга қадар оналар ва болалар ўлими, болалар ўртасидаги ирсий касалликларни камида 2 баробарга қисқартириш, онкологик, юрак-қон томир, диабет, нафас йўллари ва юқумли касалликлар бўйича эрта ўлимни эса 2,5 баробарга камайтириш соҳадаги энг асосий вазифалардан бири бўлади.

Бу ҳақда O‘zLiDePдан президентликка номзод Шавкат Мирзиёевнинг Наманган вилояти бўйича ишончли вакили Икромхон Нажмиддинов  янгиқўрғонлик сайловчилар билан учрашувида маълум қилди.

Нанай қишлоғидаги маданият марказида бўлиб ўтган ташвиқот тадбирида маҳалла фаоллари, шифокор ва педагоглар жам бўлди.

- Шунингдек, жигар циррозига олиб келувчи “гепатит С” касаллигини 100 фоиз давлат ҳисобидан даволашни йўлга қўйиш зарурлиги қайд этилган, – деди Икромхон Нажмиддинов номзоднинг сайловолди дастури билан таништиришда давом этар экан. – 2030 йилга қадар тиббиётга бюджетдан ажратиладиган йиллик маблағ ҳажмини 2 карра ошириб, уни 6 миллиард долларга
етказиш орқали аҳолини кафолатланган тиббий хизмат билан қамраб
олиш даражасини янада кенгайтиришни бу йўналишдаги асосий мақсадлардан бири сифатида белгиланган. Шу боис, халқнинг саломатлиги ва фаровонлиги учун тинимсиз жон куйдириб келаётган фидойи инсон, давлат арбоби Шавкат Мирзиёев номзодини бўлажак сайловда қўллашга барчангизни чақириб қоламан.

Теглар
Сайлов 2023
  • Кўрилди
    646
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+