Депутатларнинг аҳоли билан мулоқотларида муаммоларга ечим топилмоқда

13.07.2023, 09:53

Депутатларнинг аҳоли билан мулоқотларида муаммоларга ечим топилмоқда

Бугунги кунда аҳоли, хусусан, сайловчилар билан доимий мулоқот қилиш, уларни ўйлантираётган масалаларни ҳал этиш депутатларнинг сайлов округларидаги фаолиятининг устувор йўналишига айланди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Наврўз Ризаев ҳам халқ билан мулоқот қилиш, жойлардаги мавжуд муаммоларни маҳаллабай, хонадонбай ўрганиш мақсадида Ургут туманида бўлди.

Депутат дастлаб туманнинг Деҳқонобод маҳалласида бўлиб, давлат инвестиция дастури асосида замонавий типда қад ростлаётган киймати 4 миллиард 600 миллион сўм бўлган 120 ўринли 30-давлат мактагача таълим ташкилотида олиб борилаётган қурилиш жараёнлари билан танишди.

— Бизнинг таълим ташкилотимиз ўтган асрнинг 50-йилларида қурилган бўлиб, 50 ўринга мўлжалланган. Таъмирлаш ишлари бошлангунига қадар муассасада 100 дан ортиқ бола тарбияланарди, — дейди 30-ДМТТ директори Мавсума Аҳмедова. — Мана бугун давлатимиз томонидан болаларимиз учун янги ва замонавий бино қуриб бериляпти. Буни жорий йилнинг сентябрь ойигача фойдаланишга топшириш режалаштирилган. Бундан, қишлоқ аҳли, ота-оналаримиз ҳам жуда мамнун.

Депутат Н.Ризаев ўрганшлар чоғида тумандаги 3400 нафар аҳоли истиқомат қилиб келаётган Нисбот маҳалласида ҳам бўлиб, аҳоли билан мулоқот қилди. Уларнинг яшаш тарзи, шароитларини ўрганди.

Дарвоқе, депутатнинг мазкур маҳалла аҳолиси билан аввалги учрашувларида фуқаролар бандлигини таъминлаш, уларнинг даромадини ошириш борасидаги мурожаатлари асосида бевосита депутатнинг ташаббуси билан Ургут туманининг Нисбот ва Сариқтепа маҳаллалари ҳудудидаги бўш турган 180 гектар ер майдони кам таъминланган оилалар, ишсиз фуқароларга вақтинча ажратиб берилган эди. Айни пайтда ушбу экин майдонларида фуқаролар такрорий экин экиб ердан унумли фойдаланишга эришди. Бу билан уларнинг бандлиги таъминланди, реал даромадга эга бўладиган бўлди.

— Ургут туманининг Нисбот ва Сариқтепа маҳаллалари ҳудудидаги бўш турган 180 гектар ер майдонидан халқимиз фойдаланишини сўраб Олий Мажлис Конунчилик палатаси депутати Наврўз Ризаевга мурожаат қилган эдик, — дейди Нисбот МФЙ раиси Зайниддин Суюнов. — Мана бугун депутат ва туман ҳокимининг аралашуви билан ерлар муҳтож оилаларга вақтинча ажратиб берилди. Улар бу ерларга такрорий экин экиб, шароитларини яхшилаб олишмоқда. Халқимиз бундан жуда мамнун.

Депутатнинг кейинги манзили туманда бунёд этилаётган Янги Ўзбекистон массиви бўлди. Н.Ризаев массивда 900 ўринли мактабнинг қурилиш жараёнларини кўздан кечирди. Халқ дарди билан яшаш, уларни қийнаб келаётган масалаларни жойига чиққан ҳолда ўрганиш ва ҳал этиш бугун барча даражадаги раҳбарлар олдида турган муҳим ва устувор масалалардан бирига айланган. Бундай ҳаётбахш ислоҳотлар замирида халқимизни ҳар жиҳатдан фаровон ва тўла-тўкис бахтли хаёт кечиришидек эзгу мақсад мужассамдир.

  • Кўрилди
    639
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+