Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!

09.08.2023, 09:37

Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!

OzLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши БПТлар билан ишлаш гуруҳи томонидан Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз икки йиллиги муносабати билан жойлардаги Бошланғич партия ташкилотларида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида қатор маънавий-маърифий тадбирлар бўлиб ўтмоқда.

- Айни пайтда партия Жиззах шаҳар Кенгаши таркибида ўз сафларига 10 458 нафар маслакдошларимизни бирлаштирган 95 та қуйи бўғин фаолият олиб бормоқда. Мазкур бошланғич партия ташкилотларида истиқлолимизнинг 32 йиллик қутлуғ тўйи арафасида бўлиб ўтаётган тадбирларда мустақиллигимизнинг ҳаётимизда тутган ўрни, унинг тарихий аҳамияти ҳақида сўз юритилмоқда, - дейди OzLiDeP  Жиззах шаҳар Кенгаши раиси Абдуқаххор Юляхшиев. Шунингдек, Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясини амалга ошириш, туб ислоҳот жараёнларини янги босқичга кўтариш, инсон ҳуқуқ ва манфаатлари, унинг қадри, шаъни ва ғурурини етакчи ўринга олиб чиқиш борасидаги устивор вазифаларни ҳаётга жорий қилишда Бошланғич партия ташкилотларининг ўрни масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Гулзода Зуҳурова етакчилик қилаётган ва 95 кишини ўз сафларига бирлаштирган Абу Али Ибн Сино номидаги Жиззах шаҳар саломатлиги теҳникумидаги қуйи бўғинда бўлиб ўтган “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” деб номланган  давра суҳбатида ҳам мустақиллик йилларида қўлга киритган ютуқ ва муваффақиятларимизни янада мустаҳкамлаш, юртимизда тинчлик ва барқарорликни сақлаш, давлатимизнинг ҳудудий яхлитлиги ва бўлинмаслиги, сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаш, миллатлараро тотувлик, диний бағрикенглик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга интилиш кўп миллатли халқимизни янада бирлаштирадиган, юксак марраларга сафарбар этадиган беқиёс кучга айланиб бораётгани, шунингдек, сўнгги йиллар давомида амалга оширилган ислоҳотлар, қонунчиликдаги қатор янгиликлар тўғрисида таъкидлаб ўтилди.

Жойларда бўлиб ўтаётган байрамолди маънавий-маърифий тадбирларида қуйи бўғин аъзоларининг фаоллигини янада кучайтиришга келишиб олинди.

Шоҳруҳ Ўразбоев,

O`zLiDeP  Жиззах вилоят Кенгаши

БПТлар билан ишлаш гуруҳи раҳбари

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    598
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+