Фермер аёл танловда қўли баланд келди

10.08.2023, 10:08

Фермер аёл танловда қўли баланд келди

«Ишбилармон аёл-2023» Республика кўрик танловининг туман босқичи Шўрчи, Ангор ҳамда Қумқўрғон туманларида ҳам ўтказилди. Унда тадбиркор хотин-қизлар ўзлари ишлаб чиқарган маҳсулотларни намойиш этишди.

Ҳакамлар ҳаёти томонидан иштирокчиларнинг ишлаб чиқариш кўрсатгичлари, аҳоли бандлигини таъминлашдаги ўрни, ижтимоий йўналтирилган ҳамда истиқболли лойиҳалари атрофлича ўрганилиб, ғолиблар номи аниқланди.
Яна 5 номинациялар бўйича ғолиблар аниқланди. Ғолиблар тадбир ташкилотчилари томонидан диплом билан тақдирланди.

- Биз аёлларга барча соҳаларда тадбиркорлик қилиш учун шароитлар яратилгани биз учун катта имкониятдир, - дейди Шўрчи туманидаги "Наргиза Шерова" фермер хўжалиги раиси Зулфия Шерова. - Шу имкониятдан фойдаланиб, бугун мен ҳам кўп тармоқли фермерлик билан шуғулланиб, кўплаб ютуқларга эришиб келмоқдаман. O'zLiDeP томонидан ташкил этилган "Ишбилармон аёл-2023" кўрик танловининг туман босқичида менинг фермерлик фаолиятим ҳакамлар ҳайъатига маъқул бўлиб, вилоят босқичига йўлланмани қўлга киритдим. Бундан жуда хурсандман. Чунки аёл тадбиркорларни, аёл фермерларни қўллаб-қувватлаётган партия вакилларининг сафидаман.

  • Кўрилди
    691
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+