Партия қуйи бўғинларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда

10.08.2023, 11:41

Партия қуйи бўғинларида маънавий-маърифий тадбирлар ўтказилмоқда

O'zLiDeP Бухоро шаҳар Кенгаши, шаҳар маънавият ва маърифат бўлими, вилоят марказидаги “Кўкалдош” МФЙда ташкил этилган партия қуйи бўғини билан ҳамкорликда ўтказилган ҳамда “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” деган бош ғояни ўзида мужассам этган маънавий-маърифий тадбир маҳаллага қарашли “Роҳат”, “Чорбақоли”, “Самарқанд”, “Корхона”, “Пойи остона” кўчаларидаги хонадонларда истиқомат қилувчи ва МФЙдаги “Аёллар дафтари”га киритилган хотин-қизларнинг тадбиркорлик ва ҳунармандлик соҳасида амалга оширилган ишлари масъулини бир қатор кўргазмаларда намойиш этиш билан бошланди.

Партия шаҳар Кенгаши ва O'zLiDeP таянч бўғини саъй-ҳаракати билан ва амалий ёрдамида кейинги пайтда маҳаллий тадбиркор аёллардан Шаҳло Акрамова, Фазолат Ҳотамова, Замира Караматова, Насиба Саидова, Азиза Шодиевалар тадбиркорликнинг турли йўналишларида фаолият олиб бормоқдалар. Улар томонидан тайёрлаб келинаётган турли пишириқ ва ширинликлар, зардўзлик буюмлари, тасвирий санъат ва кулолчилик намуналари, ёғоч ўймакорлиги, зардўзлик намуналари маънавий-маърифий тадбир иштирокчиларида катта таассурот қолдирди. Шаҳар маданият бўлими ва ижрочи ёшлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқ ва рақслар барчага хуш кайфият бағишлади.

Тадбир доирасида маҳалланинг бир гуруҳ пешқадам тадбиркор ва ҳунарманд аёллари партия шаҳар Кенгаши томонидан рағбатлантирилдилар.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    999
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+