Сўнги йиллардаги ислоҳотлар сарҳисоб қилинмоқда

11.08.2023, 09:49

Сўнги йиллардаги ислоҳотлар сарҳисоб қилинмоқда

O'zLiDeP Фарғона вилоят Кенгаши томонидан «Фарғона Халқаро аэропорти» бошланғич партия ташкилотида Ўзбекистон Республикаси давлати мустақиллигининг ўттиз икки йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни муносиб нишонлаш мақсадида «Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун» шиори остида тадбир ташкилланди.

Тадбирда ўтган давр мобайнида босиб ўтилган машаққатли йўлимизга яна бир маротаба назар ташлаш, мустақил тараққиётимиз давомида амалга оширилган ислоҳотлар, эришилган натижаларни холисона баҳолаш ва уларнинг моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчилик, бутун халқимизнинг онги шуурига етказиш ва истиқлол сабабли ўзлигимизни англаб мустақиллик берган чексиз имкониятлар замирида эртанги кунимиз - эркин ва фаровон келажагимизни ўз қўлимиз билан бунёд этаётганимиз қайд этилди.

Тадбир давомида сўз олган депутатлар ва партия фаоллари мустақиллик бизга берган имкониятлар ва бажаришимиз керак бўлган бурч ва вазифаларимиздан сўзладилар.

Тадбир сўнгида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловолди дастурларида фаол қатнашган ёш волонтёрлар эсдалик совғалари ва Ташаккурномалар билан тақдирландилар!

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    606
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+