Ангреннинг энг муносиб ишбилармон аёли аниқланди

14.08.2023, 09:24

Ангреннинг энг муносиб ишбилармон аёли аниқланди

Етти йилдан буён ҳар йили анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган “Ишбилармон аёл” кўрик-танловининг Ангрен шаҳар босқичи ўтказилди.

“Ангрен” эркин иқтисодий зонаси дирекциясида ўтказилган партия “Аёллар қаноти” томонидан ишлаб чиқилган лойиҳалар доирасидаги кўрик-танловда ҳам мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий, иқтисодий ислоҳотлар, сиёсий жараёнлар туб мазмун-моҳиятини кенг тарғибот-ташвиқот қилишда, юртимиз иқтисодиёти, кичик бизнес ва хусусий секторнинг ривожланишида фаол иштирок этаётган шижоатли, ташаббускор хотин-қизлар ўзаро беллашишди.
Танлов доирасида ташаббускор ишбилармон, тадбиркор аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар кўргазмаси ташкиллаштирилди.

Кўргазма павильонларида тадбиркор, ишбилармон, ҳунарманд хотин-қизлар раҳбарлик қилаётган ишлаб чиқариш, МЧЖ, оилавий корхоналарда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар, қўл меҳнати буюмлари, тўқувчилик, бадиий безак санъати сингари ҳунармандчилик намуналари намойиш этилди.

Кўрик-танлов ҳайъатининг якуний қарорига кўра, фахрли 3-ўринга 2 нафар тадбиркор Наргиза Назимова, Гулчеҳра Умаралиевалар муносиб деб топилишган бўлса, 2-ўринга 2 та ишбилармон Муножат Ўтанова ҳамда Мафтунахон Абдумаликовалар лойиқ кўрилишди. Танловнинг 1-ўрнини эса спорт туризми йўналиши бўйича фаолият юритувчи “Янгиобод старт” оилавий корхонаси раҳбари Ойша Уралова қўлга киритиб, вилоят босқичида иштирок этиш имкониятига эришди.

Кўрик-танловнинг шаҳар босқичида фаол қатнашган бошқа иштирокчилар ҳам танловнинг “Замонавий ташаббускор аёл” номинацияси Назирахон Бузрукова, “Йилнинг мурувватли ишбилармон аёли” номинацияси Дилором Хакимова, “Энг ёш, фаол аёл тадбиркор” номинацияси бўйича эса Юлдуз Ураловалар ғолибликка эришишди.

Ғолиб ва совриндорларга O'zLiDeP Ангрен шаҳар Кенгашининг диплом ва эсдалик совғалари топширилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят Кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    461
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+