Республика ишчи гуруҳи Сирдарёда ўрганишлар олиб борди

15.08.2023, 11:01

Республика ишчи гуруҳи Сирдарёда ўрганишлар олиб борди

Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида 2023 йил 27 июль кунги йиғилишида белгиланган вазифаларнинг бажарилиши устидан ҳудудларда депутатлик назоратини амалга ошириш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Сардор Ғиёсов, O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши аппарат раҳбари Шохиста Бозорбоева ҳамда махаллий Кенгаш депутатларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари Сирдарё вилоятида ўрганишлар олиб боришди.

Ўрганишлар давомида дастлаб Ширин шаҳрида жойлашган “WANGA DA ROLLING SNELL” корхонасида бўлишди. У ерда дуч келинаётган муаммолар ва фаолиятни янада ривожлантириш бўйича фикрлар эшитилди.

Шунингдек, “Вилнос мега микс” ёшлар саноат тадбиркорлик ҳудудида ҳам бўлишиб, травертин ишлаб чиқариш цехида фаолият юритаётган ходимлар билан мулоқот қилинди. Мулоқот давомида фаолиятга оид таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Янгиер шаҳри ҳамда Ховос туманларида бўлиб, бир қатор тадбиркорлик субектлари фаолияти билан танишди. Ҳар бир корхонадаги мавжуд муаммолар ўрганилиб уларга биргаликда ечим изланди. Айрим масалаларни бартараф этиш бўйича тегишли вазирлик ва идораларга депутатлик сўровлари юбориладиган бўлди.

Қонунчилик палатаси депутатлари Ховос туманида тиббиёт тизимини ҳам ўрганди. Тиббиёт ходимлари дуч келаётган муаммоларга тегишли ташкилот вакиллари билан биргаликда ечим изланди. Юзма-юз мулоқот давомида Ховос тумани тиббиёт бирлашмасини туман марказидан узоқлиги аҳолига ноқулайликлар келтириб чиқараётгани айтилди. Ушбу муаммони ечими сифатида муассасани туман марказига кўчириш таклифи берилди.
Халқ вакили Янгиер шаҳридаги Абдурахмон Жомий МФЙда ҳам бўлиб маҳалла бешлиги фаолияти билан танишди. Бу ерда тадбиркорлик фаолияти, ҳудуддаги аҳоли бандлиги билан қизиқди. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”га киритилган фуқароларни бандлигини таъминлаш бўйича кўрилаётган чоралар билан танишди.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан Боёвут тумани депутатлари билан мулоқот ўтказилди. Мулоқотда депутатлар фаоллигини ошириш, ҳудудлардаги муаммоларнинг ечимини биргаликда ҳал этиш, долзарб вазифаларнинг ижроси назоратини янада кучайтириш каби масалалар таҳлил этилди.

Ишчи гуруҳ тумандаги "Навбаҳор" МФЙда бўлиб маҳалла бешлиги фаолияти билан яқиндан танишдилар. Маҳалладаги тадбиркорлик фаолияти, ҳудуддаги аҳоли бандлиги, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”да рўйхатда турадиган фуқароларга кўрсатилаётган ёрдамлар, маҳаллада жойлашган корхоналар ҳақида маълумот олинди. Фаолият давомидаги дуч келинаётган муаммолар ечими юзасидан фикрлар алмашилди. Ўрганиш давомида “Аҳмадий” кўп тармокли фермер хўжалиги фаолияти билан ҳам яқиндан танишилди.

Иқтисодий тармоқларни жадал ривожлантириш ва тадбиркорликка кенг йўл очиш, янги иш ўринларини яратиш, ахоли турмуш даражасини яхшилаш, камбағалликни қисқартириш борасада Гулистон шаҳрида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар билан танишиш мақсадида Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси депутатларидан иборат ишчи гуруҳи аъзолари шаҳардаги ишлаб чиқариш корхоналарида бўлиб, корхоналар фаолияти билан яқиндан танишиб, ўз таклиф ва хулосаларини бердилар.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан шаҳардаги давлат шериклик асосида фаолият юритаётган мактабгача таълим муассасаларида ҳам ўрганишлар олиб борилди. Фаолият давомида ечимини кутаётган масалалар ўрганилиб, уни янада ривожлантириш, такомиллаштириш борасида фикр мулоҳазалар ўртоқлашилди.

O’zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    565
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+