“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги тадбирлар давом этмоқда

16.08.2023, 10:25

“Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остидаги тадбирлар давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 32 йиллиги байрамини муносиб ташкил этиш ҳамда кўтаринки кайфиятда ўтказиш мақсадида “Янги ҳаёт учун, Янги Ўзбекистон учун!” шиори остида кенг кўламли маънавий-маърифий тадбирлар ташкил этилмоқда.

Шундай тадбирлардан бири O'zLiDeP Навоий шаҳар Кенгаши ташаббуси билан “Микрокредитбанк” АТБ Навоий вилоят филиали ходимлари иштирокида ташкил этилди.

Унда сўзга чиққанлар томонидан жонажон халқимизнинг 32 йил давомида босиб ўтган йўли ҳамда эришилган ютуқлари этироф этилди. Айиқса, сўнги 6 йил ичида юртбошимиз етакчилигида амалга оширилган улкан ислоҳотлар натижасида Янги Ўзбекистонни бунёд этилаётганини ҳамда дунё аҳли бу жараённи катта қизиқиш ва ҳайрат билан кузатиб бораётганлиги такидланди.

“Дарҳақиқат, сўнги йилларда мамлакатимизда амалга оширилаётган улкан ислоҳотлар самараси ўлароқ аҳолининг даромадлари сезиларли даражада кўпайди ва турмуш даражаси янада яхшиланди. Маҳаллаларда ташкил этилган бешлик тизим орқали “Аёллар дафтари”, “Темир дафтари”, “Ёшлар дафтари”да рўйҳатда турувчиларга имтиёзли кредитлар ажратилиб уларнинг ўз тадбиркорлик соҳасини йўлга қўйишларига кўмаклашилди. Бу эса ўз навбвтида минг-минглаб кам таминланган аҳоли қатламларининг оилавий фаравонлигини таминланишга хизмат қилмоқда”, дейди “Микрокредитбанк” АТБ Навоий вилоят филиали ходими Б.Бекматов.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    1116
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+