Янги БПТда маъданий-маърифий тадбир ўтказилди

17.08.2023, 10:19

Янги БПТда маъданий-маърифий тадбир ўтказилди

Мустақил Ватанимизнинг 32 йиллик шодиёнаси арафасида O'zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши томонидан Чортоқ туманида жойлашган "Оқтикан тех" МЧЖда "Ҳар бир кун - бу имконият, ҳар бир кун - бу келажак учун пойдевор" деган шиорнинг моҳияти ва аҳамиятини очиб беришга қаратилган маданий-маърифий давра суҳбати ташкил этилди.

Тадбирда O'zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши ходимлари, ёш тадбиркор "Оқтикан тех" МЧЖ раҳбари ҳамда корхона ходимлари иштирок этишди.

Малумот учун; "Оқтикан тех" МЧЖ раҳбари Абдуҳалилов Асилбек ёш бўлишига қарамай йирик тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйган. Ҳозирга қадар 40 надардан зиёд ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлади. Корхонада ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар чет давлатларга экспорт қилинмоқда.

Тадбирда сўз олганлар бугунги кунда мамлакатимизда халқ фаровонлиги, инсонларнинг яшаш шароитини янада яхшилаш мақсадида амалга оширилаётган ислоҳотлар, айниқса чекка ҳудудларда ишсиз хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга йўналтириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиш, имконияти чекланган фуқароларга кўрсатлаётган амалий ёрдамлар, талаба ёшлар учун берилаётган имконият ва имтиёзлар тўғрисида айтиб ўтилди.

Тадбир сўнггида мазкур корхона қошида бошланғич партия ташкилоти ташкил этилди ҳамда 40 дан зиёд ишчи ходимлар партия аъзолигига қабул қилинди.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    550
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+