Тадбиркорлар юрти Наманганнинг "Ишбилармон аёллари" аниқланди

23.08.2023, 12:15

Тадбиркорлар юрти Наманганнинг

O'zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши томонидан "Ҳар бир кун бу - имконият, ҳар бир кун бу - келажак учун пойдевор" шиори остида “Ишбилармон аёл-2023” кўрик-танловининг ҳудудий ва Республика босқичи ўтказилди.

Тадбирни O'zLiDeP Наманган вилояти Кенгаши раиси Солижон Мўминов очиб берди ҳамда сўнгги йилларда тадбиркорлар айниқса тадбикор хотин-қизларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланаётгани, уларнинг бизнес ғоя ва ташаббуслари чет эл инвестицияларини жалб қилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтди.

“Ишбилармон аёл-2023” кўрик-танлови доирасида 13 та туман, шаҳар босқичлари ташкил этилиб, танловда фаол иштирок этган 143 нафар тадбиркор, фермер, ҳунарманд, ишлаб чиқариш соҳаси вакилларидан иборат хотин-қизлардан 14 нафари танловнинг ҳудудий ва Республика босқичига йўлланма олишди.

Кўрик-танлов якуний хулосасига кўра 1-ўринга Наманган шаҳри  “ЧУСТ МЕТАЛЛУРГИЯ ЗАВОДИ” раҳбари Тожимирзаева Гулбаҳор Баходир қизи;  2-ўринга Давлатобод тумани “ГАСУП” хусусий фирмаси раҳбари Джаббарова Марина Девидовна;  3-ўринга Чуст туманидан миллий ҳунарманд Неъматжонова Моҳигул Юнусжон қизи  муносиб кўрилди.

Таъкидлаш жоизки ушбу танлов ҳудудлардаги фаол, ишбилармон, чекка ҳудудларда ишсиз аҳоли бандлигини таъминлаётган, ўз ғоялари ва ишлаб чиқараётган маҳсулотлари ортидан чет эл инвестицияларини жалб қилаётган тадбиркор хотин-қизларни топиш ва уларни янада қўллаб-қувватлашга замин яратмоқда.

  • Кўрилди
    419
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+