Очиқ мулоқотда илгари сурилган бешта асосий йўналиш мазмун-моҳияти тушунтирилди

25.08.2023, 16:40

Очиқ мулоқотда илгари сурилган бешта асосий йўналиш мазмун-моҳияти тушунтирилди

Жорий йил 18 август куни Давлатмиз раҳбарининг тадбиркорлар ва бизнес вакиллари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотида илгари сурилган  бешта асосий йўналиш мазмун-моҳиятини тадбиркорларга ва ўз бизнесини бошлаш иштиёқида бўлган ёшларга етказиш ва шу аснода ҳудудларда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш мақсадида бир қатор тадбирлар ташкил этимлоқда.

Очиқ мулоқот арафасида “Шуҳрат” медали билан тақдирланган  тадбиркорлардан бири, халқ депутатлари Шаров Рашидов туман Кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзоси, тадбиркор  Акмал Аҳмедов билан ташкил этилган ана шундай учрашувлардан бири, у раҳбарлик қилаётган "EUROAZIYA MOTORS" МЧЖда бўлиб ўтди.

Тадбирда тадбиркор билан мулоқот билан бир қаторда тумандаги кичик бизнес вакиллари, томорқачилар фаолиятини акс эттирувчи кўргазмалар ҳам ташкил этилди.

Учрашув давомида тадбиркор Давлатимиз раҳбари билан бўлиб ўтган очиқ мулоқотдан олган таассуротларини гапириб берар экан, унда илгари сурилган бешта асосий йўналишнинг мазмун-моҳиятига атрофлича тўхталиб ўтди.

 Хусусан, кичик бизнесга яратилаётган янги имкониятлар, ўрта бизнесга оид ташаббуслар, янги бозорларга сифатли ва рақобатбардош маҳсулот билан кириш, юқори даромадли корхоналарни кўпайтириш, солиқ маъмурчилигини соддалаштириш, бюрократияни йўқ қилиш масалалари борасида белгиланган вазифалар ҳудуд мисолида йиғилганларга тушунтириб ўтилди.

Учрашув давомида тадбиркор йиғилганларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб қайтарди.

O‘zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Матбуот хизмати

  • Кўрилди
    415
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+