БПТда қутлуғ санага бағишланган тадбир ўтказилди

29.08.2023, 14:28

БПТда қутлуғ санага бағишланган тадбир ўтказилди

Энг азиз, энг улуғ байрам-мамлакатимиз мустакиллигининг 32 йиллиги Ромитан туманининг ҳар бир махалласи, корхона ва ташкилоти ва меҳнат жамоаларида "Янги хаёт учун, янги Ўзбекистон учун" шиори остида кенг нишонланмоқда.

Ана шундай тадбирлардан бири тумандаги йирик тадбиркорлик субъекти "WBM Romitex" масьулияти чекланган жамиятида ҳам ўтказилди. Тадбирда маҳаллий Кенгаш депутатлари, O’zLiDeP фаоллари,маҳаллий хокимлик ва ижро ҳокимияти идоралари масъуллари, корхона ишчи ва хизматчилари иштирок этдилар.

Тумандаги пешқадам тадбиркор аёллар томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотлар ҳамда янги адабиётлар кўргазмалари ҳам тадбир иштирокчиларига катта қизиқиш уйғотди.

Бугунги кунда бир минг нафар хотин – кизнинг бандлиги таъминланган мазкур корхонада ташкил этилган тадбирда байрам дастурхони ёзилиб, миллий таом- ош тортилди. Корхонада фаолият юритиб келаётган меҳнат пешқадамлари ҳамда бир қатор эҳтиёжманд ишчи аёлларга байрам совғалари топширилди.

Тадбирда маҳаллий санъаткорлар ижросида янграган мустақил Ватанимизни, она юртимизни, тинчлик ва ёшликни мадх этувчи қўшиқлар барчага завқ-шавқ улашди. Тадбирда сўз олган ёши улуғ инсонлар ўз ҳамюртларини қутлуғ сана билан муборакбод этиб, ватанимиз осмони ҳамиша мусаффо, мустақиллигимиз абадий бўлишини Яратгандан сўраб дуога қўл очдилар.

Теглар
БПТ
  • Кўрилди
    325
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+