Хўжайлилик тадбиркорлар билан мулоқот ташкил қилинди
08.09.2023, 17:37
Хўжайли туманидаги тадбиркорлар билан учрашув ташкил қилинди. Унда туман ҳокимининг биринчи ўринбосари К.Кудайбергенов ва бошқалар бугунги кунда давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда кейинги йиллари тадбиркорликни ривожлантириш, аҳолини иш билан таъминлаш, республикамизнинг экспорт потенциалини ошириш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилаётганлигини қайд этди.
Иқтисодиётимизнинг драйвери бўлган тадбиркорлик соҳасини янада ривожлантириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, “Тадбиркорлар куни” байрамининг белгиланиши, байрам арафасида бир қатор фаол тадбиркорларимизнинг орден ва медальлар, “Фаол тадбиркор” кўкрак нишони билан тақдирланиши мамлакатимиз тадбиркорларига қаратилаётган юксак эътиборнинг белгиси эканлигини таъкидлаб ўтиб, тадбиркорлар учун яратилаётган имкониятлар бўйича маълумотлар берилди.
Учрашув давомида тадбиркорлар ҳам ўзларининг фикр ва таклифларини билдириб, қизиқтирган саволларига жавоблар олишди.
O’zLiDeP Қорақалпоғистон Республикаси
Кенгаши матбуот хизмати
Ўхшаш янгиликлар
-
“Энг яхши бизнес режа” танлови ғолиблари тақдирланди
18.01.2024, 17:11
-
Хизмат кўрсатиш салмоғи ортмоқда
17.01.2024, 16:31
-
140 турдаги мебел маҳсулотлари ишлаб чиқараётган O'zLiDeP фаолининг йиллик даромади 11,4 млрд. сўмни ташкил этади
06.10.2023, 14:02
-
Депутатлар тадбиркорларнинг таклифларини ўрганди
29.09.2023, 15:46
-
Тадбиркорлар муваффақиятга эришиш сирлари билан ўртоқлашди
22.09.2023, 15:17
Фикрингизни қолдиринг