«Ўзбекистон – 2030» стратегияси – халқ стратегияси

13.09.2023, 16:41

«Ўзбекистон – 2030» стратегияси – халқ стратегияси

Президентимизнинг фармони билан келгуси улкан мақсад ва вазифаларни амалга оширишда дастуриламал бўлиши белгиланган “Ўзбекистон–2030” стратегияси тасдиқланди ва уни 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш бўйича Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори қабул қилинди.

Мазкур ҳужжатларнинг қабул қилинишини кенг жамоатчилик жуда катта хушнудлик билан қарши олди. Боиси, “Ўзбекистон–2030” стратегияси лойиҳаси муҳокамасида халқимиз томонидан билдирилган ҳар бир фикр, таклиф қунт билан ўрганилди.

Давлатимиз раҳбари бу ҳақда сўз юритар экан, “Халқ манфаатини таъминлаш, инсон қадрини улуғлашга қаратилган ҳаракатларни давом эттириш мақсадида “Ўзбекистон–2030” стратегиясини ишлаб чиқдик. Унинг лойиҳасини муҳокамага қўйганимизда 1 миллиондан кўп таклифлар келиб тушди. Бу нимадан далолат? Халқимиз бефарқ эмас. Йўналишларимизни, камчиликларимизни кўрсатиб беряпти. Бу биз учун «йўл харитаси». Давлатга энг катта ҳакам – халқ,” - деб таъкидлаб ўтгани ҳам “Ўзбекистон–2030” стратегияси, том маънода халқ стратегияси эканининг яққол исботидир.

Дарҳақиқат, мазкур ҳужжатда Ватанимиз мустақиллигини ва тинчлигини асраш, кучли иқтисодиётни шакллантириш, халқимиз ҳаётини обод ва фаровон қилиш, фарзандларимизни баркамол этиб тарбиялаш вазифалари белгиланган.

“Ўзбекистон–2030” стратегиясидан ўрин олган 5 та устувор йўналиш ҳамда 100 та мақсад асосида, ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитлар яратиш, барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш, сув ресурсларини тежаш ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш, “хавфсиз ва тинчликсевар давлат” тамойилига асосланган сиёсатни изчил давом эттириш борасидаги саъй ҳаракатлар сифат жиҳатдан янги босқичга олиб чиқилади.

Ҳар қандай эзгу ғоялар юртпарвар, элпарвар инсонларнинг фидойилиги, шижоати ва албатта, меҳнати билангина амалий самара беради. Шу сабаб, фармонда “Ўзбекистон–2030” стратегиясини амалга ошириш ва унинг мақсадли кўрсаткичларига эришиш барча давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятида энг устувор вазифа этиб белгиланди ҳамда бу бўйича уларнинг биринчи раҳбарларига шахсий масъулият юкланди.

Белгиланган бу мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш, жамоатчилик ва депутатлик назоратини кучайтириш мамлакатимиздаги етакчи сиёсий куч ҳисобланган – Тадбиркорлар ва ишбалрмонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг ҳар бир фаолига, ҳар бир халқ ноибига алоҳида масъулият юклайди.

Президентимиз таъкидлаганларидек: “Содда қилиб айтганда, бизнинг мақсадимиз битта: у ҳам бўлса, Янги Ўзбекистонда халқимиз яйраб ишлайдиган, ҳаётдан рози бўлиб, яйраб яшайдиган давлат қуришдан иборат”.

Шерзод МАМАТҚУЛОВ,

O`zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши аппарат раҳбари

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    408
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+