“Ўзбекистон – 2030” стратегияси: Ёшларни замонавий касблар ва чет тилларига ўқитиш тизими такомиллаштирилади

15.09.2023, 13:02

“Ўзбекистон – 2030” стратегияси: Ёшларни замонавий касблар ва чет тилларига ўқитиш тизими такомиллаштирилади

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшлар билан ишлаш соҳасида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Ёшлар билан ишлашнинг янгича тизими яратилиб, ёшларнинг маҳалладан бошлаб муаммоларини ҳал этиш ва замон билан ҳамнафас ёшлар камол топмоқда.

Давлатимиз раҳбарининг муддатидан илгари ўтказилган Президентлик сайловида илгари сурилган ғоялари ҳамда ҳалқимизнинг айниқса ёшларнинг таклифлари асосида “Ўзбекистон–2030” стратегияси ишлаб чиқилди ва давлатимиз раҳбари фармони ва қарори билан тасдиқланди.

Беш муҳим йўналиш ва 100 мақсадни ўзида мужассам қилган “Ўзбекистон–2030” стратегиясининг ҳар бир мақсадида мамлакатнинг қарийб 19 млн. нафардан ортиқ қисмига ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратилган. Айниқса, ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариши учун муносиб шароитларни яратиш йўналишида Ёшларга оид давлат сиёсати ва спорт йўналишларидаги ислоҳотларида ёшларни замонавий касблар ва чет тилларига ўқитиш тизимини яратиш вазифаси илгари сурилган.

Бугунги кунда Давлат раҳбарининг ташаббуси билан “Ёшлар дафтари” тизими шакллантирилди. Мазкур тизим асосида “Келажак касблари” лойиҳаси илгари сурилган бўлиб, 11 мингдан зиёд ёшлар (шулардан 8 мингдан зиёд қисми “Ёшлар дафтари”га киритилган) бугунги кунлардаги энг муҳим бўлган Ай-Ти, Логистика, Дизайн каби ўнгга яқин касблар ёшларга ўргатилиб келинмоқда.  Шунингдек 5 мингдан зиёд ёшларнинг 13 млрд. 897 млн. сўмлик ўқиш ҳаражатлари Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб берилди. Бу ҳам албатта ёшларни қўллаб-қувватлашга туртки бўлмоқда.

Бундан ташқари, хорижий тилларни ўрганишни оммавийлаштириш мақсадида “Ибрат фарзандлари” лойиҳаси амалиётга кенг жорий этилган бўлиб, 160 мингдан зиёд ёшлар мазкур лойиҳа доирасидаги 17 та тилни мустақил, онлайн ўрганиш имконияти яратилганлиги ҳам айниқса қишлоқ ҳудудларидаги ёшларни ҳам хорижий тилларини ўрганишга чорламоқда.

Стратегияда ёшларнинг замонавий касблар билан машғул бўлишини таъминлаш учун ҳар бир вилоятда 1 тадан “Креатив парк”лар фаолиятини ташкил этиш, уларга йилига камида 40 минг нафар ёшларни жалб қилиш ишларини ташкил этиш, шунингдек мактаб битирувчилари камида 2 та хорижий тил ва 1 та касб эгаллашини таъминлаш чораларини кўриш илгари сурилмоқда.

Ушбу жараёнларини ташкил этишда бевосита O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ва жойлардаги Партия ташкилотлари, Ёшлар парламенти аъзолари билан биргаликда кучли жамоатчилик назоратини олиб бориш тизимини йўлга қўйиш муҳим аҳамиятга эга.

Шунингдек Партия ташаббуси билан янги-янги лойиҳаларни ташкил этиш жумладан, “O'zLiDeP ёшлар билан”, “Ёшлар ташаббуслари Форуми” каби тарғибот лойиҳалари орқали 10 мингдан зиёд ёшларни замонавий касбларни эгаллашларига кўмаклашиш бизнинг устувор вазифамиз.

Абдулла Асланов

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси

раиси ўринбосари

  • Кўрилди
    779
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+