“Ўзбекистон - 2030” стратегияси: Барчамизни янги марралар сари ҳаракатга чорлайди

15.09.2023, 13:05

“Ўзбекистон - 2030” стратегияси: Барчамизни янги марралар сари ҳаракатга чорлайди

Ҳаммамизга маълумки, Президентимиз ташаббуси билан 2023-2030 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегияси ишлаб чиқилди. Бу муҳим ҳужжат лойиҳасини тайёрлашда халқимиз, шу жумладан партиямиз фаоллари ҳам ўз таклиф ва ташаббуслари билан иштирок этдилар. Бир сўз билан айтганда, тараққиёт стратегияси халқимизнинг мақсад ва орзуларига ҳамоҳанг бўлди, десак, ҳеч бир муболаға бўлмайди.

Куни кеча эса Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон-2030” стратегияси тўғрисида Фармони ва уни ижроси юзасидан чора-тадбирлар ҳақидаги қарори қабул қилинди. Бешта устувор йўналиш ва 100 та мақсаддан таркиб топган бу муҳим ҳужжатни наманганликлар ҳам чуқур мамнуният билан қабул қилдилар. Партиямиз вилоят, туман, шаҳар кенгашлари, бошланғич ташкилотлари вакиллари иштирокида ушбу муҳим Фармон ва қарорлардан келиб чиқадиган вазифаларни белгилаб олдик.

Биринчи навбатда “Ўзбекистон-30” стратегиясининг мазмун-моҳиятини кенг халқ оммасига, электорат вакилларига содда, халқчил тилда ва усулда етказиш, тарғибот ишлари самарадорлигини ва таъсирчанлигини ошириш кўзда тутилди.

Стратегияда бешта устувор йўналиш бўлса, шундан биттаси аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш ҳисобланади. Шу маънода вилоятимизда соғлиқни сақлаш тизимида кейинги етти йилда катта ислоҳотлар амалга оширилганини алоҳида таъкидлаш жоиз.

Жумладан, республика ихтисослаштирилган Кардиология илмий-амалий маркази Наманган филиалида жорий йилда маҳаллий бюджет ҳисобидан 5 миллиард 200 миллион сўмлик қурилиш-таъмирлаш ишлари бажарилди. Марказга Австриянинг "AME international" компанияси томонидан қиймати 8,89 миллион евролик энг замонавий тиббий аппарат ва жиҳозлар олиюб келиб ўрнатилди. Бу ерда дастлаб 18 турдаги кардио жарроҳлик амалиёти бажарилган бўлса, ҳозир уларнинг  сони 65 тадан ошди. Йил якунигача буни 112 турга етказиш мўлжалланмоқда. Энг муҳими, энди беморлар илгаригидек кардиологик жарроҳлик амалиётларини қилдириш учун Тошкентга, хорижий давлатларга бориб, вақтларини, ортиқча маблағларини сарфлашдан қутулдилар.  

“Ўзбекистонғ - 2030” стратегиясида кейинги етти йилнинг ичида тиббиёт тизимидаги ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, аҳолига қулай имкониятлар яратиш, одамларнинг ўртача умр кўришини ҳозирги 73 ёшдан 78 ёшга етказиш, оналар ва болалар ўлимини икки баробарга қисқартириш, юрак-қон томир касалликларини кескин камайтириш, тиббий кўриклар сифатини яхшилаш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш юзасидан қатор вазифалар белгиланди.

Мен шифокор, шунингдек, партия вилоят кенгаши раиси сифатида халқимиз фаровонлигига, инсон манфатларига хизмат қиладиган ушбу стратегиянинг амалда бажарилишини таъминлашга, партия фаоларини эзгу мақсад йўлида бирлашиб, астойдил ҳаракат қилишлари йўлида бор билим ва салоҳиятимни, ташкилотчилик қобилиятимни ишга соламан. Зеро, стратегия барчамизни янги марралар сари ҳаракатга чорлайди.

Солижон МЎМИНОВ,

O’zLiDeP Наманган вилоят Кенгаши раиси

Теглар
Муносабат
  • Кўрилди
    561
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+