“Ўзбекистон–2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти кенг аҳоли вакиллари орасида тарғибот қилинмоқда

15.09.2023, 18:45

“Ўзбекистон–2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти кенг аҳоли вакиллари орасида тарғибот қилинмоқда

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон–2030” стратегияси тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон-2030” стратегиясини 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳиятини кенг аҳоли вакиллари, партия электорати орасида тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Актам Хаитов бошчилигидаги парламент қуйи палатаси депутатлари, маҳаллий кенгаш депутатлари, партия фаоллари Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида тадбиркорлик суъбектлари, йирик корхоналар, тиббиёт муассасалари, маҳаллалар фуқаролар йиғини раислари, фаоллари иштирокида “Ўзбекистон-2030” стратегиясида белгилан устувор мақсад ва вазифалар юзасидан мулоқотлар ташкил қилинди.

Мулоқотда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида бешта устувор йўналиш бўйича 100 та муҳим мақсад қамраб олингани таъкидланди. Хусусан, барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш, аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга тўлиқ жавоб берадиган таълим, тиббиёт ва ижтимоий ҳимоя тизимини ташкил қилиш, аҳоли учун қулай экологик шароитларни яратиш, халққа хизмат қилиши шарт бўлган адолатли ва замонавий давлатни барпо этиш, мамлакатнинг суверенитети ва хавфсизлигини кафолатли таъминлаш каби ғоялар акс этганлиги эътироф этилди.

Биргина стратегиянинг Барқарор иқтисодий ўсиш орқали аҳоли фаровонлигини таъминлаш йўналишида иқтисодиётни ривожлантириш, тадбиркорлик, саноат, қишлоқ хўжалиги соҳаларини янги босқичга олиб чиқиш борасида қатор ташаббуслар илгари сурилмоқда.

Унга кўра 2030 йилга қадар иқтисодиёт ҳажмини 2 баробар ошириш ва “даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар” қаторига кириш асосий мақсад қилиб олинмоқда. Бунда келгуси етти йилликда ялпи ички маҳсулот ҳажмини 160 миллиард долларга ва аҳоли жон бошига даромадларни 4 минг долларга етказиш кўзда тутилган.

Мулоқотлар давомида мазкур ҳужжат инсон қадрини улуғлаш, халқимизни рози қилиш, муносиб турмуш шароити билан таъминлаш каби улкан мақсад ва марралар кўзланганлиги таъкидланди.

  • Кўрилди
    367
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+