“Ўзбекистон–2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти ёшлар иштирокида ҳам ўрганиляпти

20.09.2023, 11:57

“Ўзбекистон–2030” стратегиясининг мазмун-моҳияти ёшлар иштирокида ҳам ўрганиляпти

Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон–2030” стратегияси тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон-2030” стратегиясини 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори мазмун-моҳияти талаба ёшлар орасида ҳам тарғиботи олиб борилмоқда.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси “Ёшлар қаноти” ташаббуси билан Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Фискал институтида ёшларнинг сиёсий билимларини ошириш ҳамда «Ўзбекистон–2030» стратегиясининг мазмун-моҳиятини ўрганишга қаратилган учрашув ташкил қилинди.

Учрашувда Институт раҳбарияти, O'zLiDeP Сиёсий кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим мудири, Ёшлар парламенти Раиси ўринбосари Отабекхўжа Собитов иштирок этиб, йиғилганларга «Ўзбекистон–2030» стратегиясининг мазмун-моҳияти, эришиладиган натижалар, ютуқлар, мамлакатимизда сўнги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар юзасидан маълумотлар берилди.

  • Кўрилди
    362
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+