Депутатлар фаолияти танқидий таҳлил қилинди

04.10.2023, 14:47

Депутатлар фаолияти танқидий таҳлил қилинди

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Жиззах вилоят Кенгашида жорий йилнинг ўтган тўққиз ойи давомида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш ва айни пайтдаги долзарб вазифаларни белгилаб олишга бағишланган тадбир ташкил этилди.

Партия вилоят, туман, шаҳар Кенгашлари масъуллари, маҳаллий Кенгашлардаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари иштирок этган тадбир танқидий-таҳлилий руҳда ўтгани билан алоҳида ажралиб турди.

Ўтган вақт давомида амалга оширилган ютуқ ва муваффақиятлар эътироф этилган ҳолда, йўл қўйилган камчиликлар таҳлил қилинди, уларни бартараф этиш борасида фикр-мулоҳазалар умумлаштирилди. Жойлардаги Бошланғич партия ташкилотлари, маҳаллий кенгашлар фаолиятини янада жонлантириш, маҳаллий Кенгашлардаги O’zLiDeP депутатлик гуруҳи аъзолари билан ҳамкорликни кучайтириш зарурлиги таъкидлаб ўтилди.

Тадбир давомида маҳаллаларда, фермер ҳўжаликларида, корхона ва муассасаларда тарғибот тадбирларини жонлантириш, партия сафига фидоий, ташаббускор аъзоларни жалб қилиш борасида аниқ чора-тадбирлар белгилаб олинди.

Холбек Асатов,

O’zLiDeP Жиззах вилоят Кенгаши

Сиёсий таълим ва депутатлик гуруҳлари

билан ишлаш бўлими мудири

  • Кўрилди
    250
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+