Депутат сайловчиларнинг мурожаатини ҳал қилди
05.10.2023, 15:39
O’zLiDeP фаоллари ва депутатлари жойларга чиқиб, одамлар билан бевосита мулоқотда бўляпти, аниқланган муаммоларни ечимини опишга ҳаракат қилишмоқда.
Бу борада андижонлик депутатларимиз ҳам ўз фаоллигини кўрсатиб келмоқда. Хусусан, Қўрғонтепа туманидаги “А.Жомий” МФЙ аҳолиси ўзлари ишонч билдириб сайлаган депутат Ифтихоржон Джураевга мурожаат қилиб, ҳашар йўли билан қурилаётган янги маҳалла гузари учун ёрдам сўрашган. Депутат маҳалла гузарини тезроқ қуриб битказиш учун барча керакли қурилиш материаллари билан таъминлаб беришда амалий ёрдам кўрсатди.
Шунингдек, халқ вакили “Хон” МФЙда яшовчи аҳоли вакилларининг ҳам мурожаатини четда қолдирмади. Депутат кўмагида қабристон ичидаги ариқлар бетон қилиниб, латок ҳолатига келтирилди. Бундан маҳалла аҳолиси мамнун бўлишмоқда.
Халқ вакиллари жойларда ўзлари сайланган ҳудуд сайловчилари билан юзма-юз мулоқот қилиш орқали кўтарилган мурожаатларни ўз вақтида бартараф этишда ташаббус кўрсатмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
-
Қўрғонтепада қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан самарали фойдаланиш ҳолати таҳлил қилинди
26.01.2024, 16:22
-
Депутат кўмагида аҳоли хонадонларига ичимлик суви етиб бормоқда
26.01.2024, 11:59
-
Депутатлик эшитуви танқидий-таҳлилий руҳда ўтди
26.01.2024, 11:57
-
Бошқарма бошлиғининг ҳисоботи эшитилди
25.01.2024, 15:32
-
Зоминлик депутатлар туман электр тармоқлари корхонаси раҳбарининг ҳисоботини эшитдилар
23.01.2024, 15:15
Фикрингизни қолдиринг