Депутатлик эшитуви: ёшлар йўналишидаги ишлар танқидий муҳокама қилинди

12.10.2023, 18:08

Депутатлик эшитуви: ёшлар йўналишидаги ишлар танқидий муҳокама қилинди

O‘zLiDeP Асака туман Кенгаши депутатлик гуруҳининг йиғилишида Асака туман Ёшлар агентлиги бўлими раҳбарининг ахбороти тингланди.

Ҳисоботга кўра, бугунги кунда Асака туманида  330  минг 636 нафар аҳоли истиқомат қилиб келмоқда. Аҳолининг 180  минг 457 нафари яъни 51 фозини хотин қизлар ташкил этади. Хусусан, 14-30 ёшгача бўлган ёшлар эса 78 минг 927 нафарни ташкил этади. Асака туманидаги 77 маҳаллаларга номзодлар орасидан муносиблари ёшлар етакчиси лавозимига сектор раҳбарлари томонидан танлаб олинди.

Бундан ташқари турли спорт мусобақалари ташкил қилиб келинмоқда. Хусусан, 77 та жамоалар иштирокида Асака туман босқичи юқори савияда ўтказилди. Шунингдек, спортнинг футбол тури бўйича маҳаллалар ўртасида “ДХХ раиси кубоги” мусобақасига ўтказилди. Маданият ва санъатни тарғиб қилиш бўйича 515 та лойиҳа ва тадбирлар ташкил этилди.

Йиғилиш давомида депутатлар ушбу амалга оширилаётган ишларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтариш бўйича ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Депутатлар мутасадди раҳбарнинг ҳисоботини маълумот учун қабул қилиб, бу борадаги депутатлик гуруҳи аъзолари томонидан доимий назорат ва таҳлил ишларини олиб бориш юзасидан чора-тадбирларни белгилаб олдилар.

  • Кўрилди
    264
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+