Избоскан туманида газ таъминоти қандай?

19.10.2023, 15:37

Избоскан туманида газ таъминоти қандай?

Халқ депутатлари Избоскан туман кенгашидаги O‘zLiDeP депутатлик  гуруҳининг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда туман газ таъминоти раҳбари Р. Бўроновнинг  ахбороти эшитилди.

Қайд этишича, туманда 63 та маҳалла фуқаролар йиғини мавжуд бўлиб, табиий газ билан таъминланмаган ҳудудларда истиқомат қилувчи аҳоли хонадонлари суюлтирилган газ билан таъминланиб келмоқда. Суюлтирилган газдан фойдаланаётган 40 004 та истеъмолчи бор. Уларга 2023 йилнинг 9 ойи давомида 5487,690 тонна суюлтирилган газ етказиб бериш режалаштирилиб, амалда эса 4478.620 тонна (82 фоиз) етказилган.

Октябрь ойида бу режа 572,23 тонна этиб белгиланган (1 кунлик режа  18,459 тонна). Ойнинг 16 кунида истеъмолчиларни ушбу маҳсулот билан таъминлаш  95 фоизга бажарилди. Бунда “Избоскантумангаз”нинг 7 та махсус транспорт воситаси хизматга шай.

Аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ етказиб берилиши билан бир қаторда ундан хавфсиз фойдаланиш бўйича керакли кўрсатмалар ва тарғибот ишлари ҳам олиб борилмоқда.

  • Кўрилди
    256
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+