Партия ишчи гуруҳи Сирдарёда ижтимоий соҳа обеъктларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганяпти

20.10.2023, 16:01

Партия ишчи гуруҳи Сирдарёда ижтимоий соҳа обеъктларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганяпти

Бугун Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Қонунчилик палтасидаги фракцияси, партиянинг ҳудудий кенгашлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари билан ўзаро алоқалари мутлақо янгича кўринишда йўлга қўйилмоқда. Жойлардаги муаммо ва камчиликларни ҳал этишда натижадорликка эришиш, шу жумладан, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, ёшлар ва аёллар муаммоларига ечим топишга қаратилган жамоатчилик назоратининг самарали шакллари йўлга қўйилмоқда.

Шу кунларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, энергетика тизимининг барқарорлиги, озиқ-овқат хавфсизлиги, тадбиркорлар эркинлиги кафолатлари каби йўналишларда жойларга чиқиб, жамоатчилик назоратини амалга ошириш ишларига киришилди.

Бу борада Партиянинг 2023 йил якунигача ва 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигига мўлжалланган жамоатчилик назоратини амалга ошириш борасидаги вазифалар режасида ҳам ўз аксини топган.

Шундан келиб чиққан ҳолда партия ҳудудий кенгашлар ўз ишчи гуруҳларини шакллантириб, жойларда жамоатчилик назорати тартибида ўрганишлар олиб боряпти.

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши томонидан Сирдарё тумани ва Гулистон шаҳрида жойлашган бир қатор ижтимоий соҳа объектларининг куз - қиш мавсумига тайёрлаш борасида қилинган ишлар холати ўрганилмоқда.

-"Ҳудудгаз Сирдарё" газ таъминоти филиали томонидан берилган маълумотларга кўра, Гулистон шаҳридаги 96 947 та аҳоли хонадонида табиий газ жиҳози мавжуд, - дейди O‘zLiDeP Гулистон шахар Кенгаши Аппарат раҳбари, ишчи гуруҳ аъзоси Лола Кенжаева. – Ўрганишларимиз жараёнида ишчи-хизматчиларга нафақат ўз иш жойларида, балки турар жойларида ҳам иситиш тизимларидан фойдаланишда эҳтиёткорлик ва масъулиятни унутмасликларини уқтириб ўтдик.

Шу куни ишчи гуруҳ аъзолари Гулистон шаҳридаги боғчалар, мактабгача таълим ташкилоти ва бошқа ижтимоий соҳа объектларида қозонхоналарнинг қиш мавсумига тайёргарлиги, кўмир, сув таъминоти ва ёнғинни ўчириш асбоб-анжомлари ҳамда тегишли моддий-техника базаси билан таъминланганлиги бўйича амалга оширилган ишларга алоҳида эътибор қаратдилар.

Ўрганиш якунлари бўйича таҳлилий маълумот ва аниқланган салбий ҳолатларни бартараф этиш юзасидан йўл хариталари лойиҳаларини ишлаб чиқиб, туман ва шаҳар Кенгашлари сессияларида муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Бобурмирзо Абдураҳмонов,

O'zLiDeP Сирдарё вилоят Кенгаши

бўлим мудири.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    226
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+