Наманганда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қай аҳволда?

23.10.2023, 17:22

Наманганда куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қай аҳволда?

Белгиланган жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида Наманганда куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш борасидаги ўрганиш ишлари тизимли давом эттирилмоқда.

Ўтган йил қиш мавсумидаги аномал совуқ ҳарорати барчани жиддий синовлардан ўтказганлиги ёдимизда. Шу муносабат билан бу йил куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўришни ҳаётнинг ўзи тақозо этмоқда. Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Наманган шаҳар Кенгаши ҳам бу масалада жамоатчилик назоратини ўрнатиш, мавжуд камчилик ва муамоларни ўрнида бартараф этиш мақсадида ўрганишлар олиб боряпти.

Партия ишчи гуруҳи томонидан шу кунга қадар шаҳар халқ таълими бўлимига қарашли 10-,11-,17-,27-,44-45—мактабларда куз-қиш мавсумига тайёргарликнинг ҳолати ўрганилди. Ўрганиш жараёнида мактаб биноларининг ички ва ташқи ҳолати, дераза ва ромлар, эшиклар, полларнинг ҳолати, иситиш тизими, қозонхона, қувурларнинг яроқлилиги, кўмир заҳирасининг мавжудлиги, ёнғиннинг олдини олиш бўйича кўрилган  чораларга эътибор қаратилди.

Унга кўра 10-мактабда гарчи кўмир заҳира қилинган бўлсада, уни устини ўраб қўйиш, сақлаш бўйича камчилик мавжудлиги, сув таъминотидаги узилишлар, босимнинг пастлиги, 17-мактабда эса таъмирлаш ишлари ҳали якунламаганлиги, эшик ва ромларни янгилашга эҳтиёж борлиги, 27-мактабнинг иккинчи ва учинчи қават коридорларида иситиш тизими мавжуд эмаслиги каби камчиликлар аниқланиб, буларни бартараф этиш юзасидан тавсиялар берилди.

Таъкидлаш жоизки, ишчи гуруҳ биринчи навбатда коммунал хизмат идораларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик даражаси ҳақидаги ҳисоботларини эшитиш, сўнгра ижтимоий соҳа объектларида тайёргарликнинг боришини мониторинг қилиш, аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли идораларга маълумотларни киритиш, “йўл харитаси” ни ишлаб чиқиш, халқ депутатлари шаҳар Кенгаши сессиясида ушбу масалани муҳокама этиш белгиланган.

Партия ишчи гуруҳининг ўрганишлари давом этмоқда.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    178
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+