Партиянинг жамоатчилик назорати доирасидаги тадбирлари давом этмоқда

24.10.2023, 17:02

Партиянинг жамоатчилик назорати доирасидаги тадбирлари давом этмоқда

Аввал хабар берганимиздек, белгиланган жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида Тошкент вилоятида ҳам ҳудудларда ижтимоий соҳа объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш давом этмоқда.

Партия Тошкент вилоят Кенгаши, Халқ депутатлари ҳудудий ва маҳаллий Кенгашларидаги партия депутатлик гуруҳлари, “Электр тармоқлари”, “Газ таъминоти”, “Сув таъминоти” корхоналари мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ 2023-2024 йиллардаги куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларини жуда катта синчковлик билан ўрганишмоқда.

Ишчи гуруҳи вилоят маркази бўлган Нурафшон шаҳри ҳамда Бўка туманларидаги иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2023-2024 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашни таъминлаш йўналишида қилинган ишлар билан танишдилар.

Хусусан, Нурафшон шаҳридаги 480 ўринли 32-умумий ўрта таълим мактаби, Бўка туманидаги ММТБ қарашли 1-давлат мактабгача таълим ташкилоти, 10, 21, 33-умумий ўрта таълим мактаблари, кўп қаватли аҳоли турар жойларидаги мукаммал ва жорий таъмирлаш дастурларининг ижроси, уларга олиб борувчи йўл инфратузилмасининг ҳолати, санитария-гигиеник ҳолати, тоза ичимлик суви, электр ҳамда иссиқлик энергияси билан таъминланганлик даражаси кўздан кечирилди.

Мазкур масканлардаги ўрганиш мобайнида кўзга ташланган кўмир ва ўтин захирасини сақлашда зарур бўладиган махсус сақлов хоналарини ташкил этиш, ёқилғи захирасининг узлуксизлигини таъминлашда амалий кўмак бериш сингари муаммоларни бартараф этиш борасида келгусидаги вазифаларни белгилаб олишди.

Фуқаролар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига дахлдор ва бошқа долзарб масалалар юзасидан ҳудудларда ўтказилаётган жамоатчилик назорати тадбирлари давом этмоқда.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    190
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+