Жиззахлик талабалар иштирокида “O‘zLiDeP ёшлар билан” лойиҳаси дорасида очиқ мулоқот ташкил этилди

24.10.2023, 17:07

Жиззахлик талабалар иштирокида “O‘zLiDeP ёшлар билан” лойиҳаси дорасида очиқ мулоқот ташкил этилди

Айни пайтда Жиззах вилоят Кенгаши таркибидаги ўз сафларига 102 640 нафар маслакдошларни бирлаштирган 1011 та бошланғич партия ташкилоти фаолият олиб бормоқда. Эътиборли томони, партия фаолларининг ярмидан кўпроғини ташкил қилаётган ёшлар иштирокида вилоятда O‘zLiDePнинг бир қатор истиқболли лойиҳалари доирасида турли хил тадбирлар, учрашувлар, очиқ мулоқотлар ташкил қилиш хайрли анъанага айланган.

“O‘zLiDeP ёшлар билан” лойиҳаси дорасидаги шундай тадбирлардан бири – Жиззах Давлат педагогика университетида бўлиб ўтди. Унда O‘zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси ёшлар билан ишлаш бўлими мудири Отабекхўжа Собитов, партия вилоят Кенгаши фаоллари ва талаба ёшлар иштирок этдилар.

Очиқ мулоқот тарзида бўлиб ўтган тадбир давомида талаба ёшларга “Ўзбекистон - 2030” стратегиясида белгиланган мақсад ва вазифаларнинг моҳияти атрофлича талқин қилиб берилди. Ҳамда ушбу мақсад ва вазифаларни ҳаётга тадбиқ этиш учун амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар, унда маслакдошларимиз, жумладан, “Ёшлар қаноти” гуруҳи фаолларининг иштирокига тўхталиб ўтилди.

Тадбир давомида партия фаоллари талабаларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб бериб ўтдилар.

Сирожиддин Ахматов,

O‘zLiDeP Жиззах вилот ҳудудий партия ташкилоти

Ёшлар ва бизнес тузилмалари билан ишлаш

бўлими мудири

  • Кўрилди
    228
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+