Партия ишчи гуруҳи: Самарқандда “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти ўрганилди

24.10.2023, 17:14

Партия ишчи гуруҳи: Самарқандда “Ишга марҳамат” мономаркази фаолияти ўрганилди

Хабарингиз бор, Давлатимиз раҳбарининг “Ўзбекистон – 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармони ҳамда “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда ўз вақтида ва сифатли амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида O'zLiDePнинг узоқ муддатли чора-тадбирлар режаси ишлаб чиқилди. Ишчи гуруҳлар шакллантирилди. Унга мувофиқ, бир қатор партиявий лойиҳалар, назорат таҳлил тадбирлари олиб борилмоқда.

Шу муносабат билан Ишчи гуруҳ вакиллари Самарқанд вилоятида бўлиб, ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини кучайтириш ва ишсизлик даражасини камайтириш, ёшлар ўртасида IT соҳасини янада оммалаштириш ҳамда соҳада хизматлар экспортини ошириш таъминлаш борасида белгиланган вазифалар ижроси юзасидан ўрганишлар олиб борди.

O'zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси бўлим бошлиғи, Ёшлар парламенти Раиси ўринбосари О.Собитов Самарқанд вилоятининг “Ишга марҳамат” аҳоли бандлигига кўмаклашувчи Мономарказ фаолияти билан яқиндан танишди.

Бугунги кунда мазкур мономарказ 4 500дан зиёд аҳоли 38 фоизи ёшларга хизмат қилмоқда. 31 та йўналиш бўйича қисқа ва узоқ муддатли ўқув машғулотлари амалга оширилмоқда.

Қувонарли жиҳати Мономарказ қошида “Моносервис” ишга тушурилган бўлиб, мазкур сервис орқали аҳолига тикувчилик, пазандачалик бўйича шу масканни ўзида оғирини енгил қилишга қаратилган ижобий ишлар амалга оширилмоқда, бундан ташқари мазкур мономарказни тамомлаган 85 фоиз аҳоли иш билан тўлиқ таъминланган.

Мономарказ қошида иссиқхона ҳам ташкил этиш орқали ҳудудда жойлашган савдо расталарига полиз маҳсулотларини етказиб беришга кўмаклашилмоқда.

Мономарказ фаолиятини янада жонлантириш бўйича мавжуд муаммолар аниқланиб, уларнинг ечими бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    242
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+