Камчиликлар бартараф этилади

24.10.2023, 17:33

Камчиликлар бартараф этилади

Шу кунларда Ўзбекистон Либерал-демократик партияси томонидан белгиланган жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида Наманган вилоятида ижтимоий соҳа объектларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганиш ишлари давом этмоқда.

Партия ишчи гуруҳи Ўчқўрғон туманида жамоатчилик назоратини туман мактабгача ва мактаб таьлим бўлимига қарашли 29-сонли мактабдан бошлади. Муассаса биноси  гарчи эски типда қурилган бўлсада, ҳолати яхши, коридор ва хоналарнинг иситиш тизимлари соз ҳолатга келтирилган. Мактабнинг 2 та иситиш қозонхонаси бўлиб, кўмир билан ишлашга мослашган. Бу йилги мавсумга 27,5 тонна кўмирни заҳира қилиш режалаштирилган ва ҳозирга қадар  22,20 тоннаси  олинган.

Тумандаги 51-сонли мактабгача таьлим ташкилотида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати ўрганилганда айрим камчиликлар борлиги аниқланди. Бино эски типда қурилган, коридор ва хоналарни иситиш тизими яроқсиз ҳолатда эканлиги аниқланди ва бу камчиликларни бартараф этиш юзасидан мактаб маъмуриятига, туман мактабгача ва мактаб таълими бўлимига мониторинг натижалари, аниқланган камчилик ва муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли тавсиялар берилди.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    189
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+