Қашқадарёлик талаба-ёшлар волонтёрлик фаолиятига катта қизиқиш билдирди

25.10.2023, 12:08

Қашқадарёлик талаба-ёшлар волонтёрлик фаолиятига катта қизиқиш билдирди

O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими томонидан Қарши Муҳандислик Иқтисодиёт институтида волонтёрлик фаолияти ва унинг фойдали жиҳатлари мавзуига бағишланган тадбир ташкил этилди. Партия ходимлари, “Ёшлар қаноти” фаоллари, ёшлар парламенти аъзолари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этган анжуманда сўзга чиққанлар волонтёрлик билан шуғулланиш инсон, айниқса ёшлар ҳаётида жуда фойдали ва қимматли тажриба бўлиши, бу ижтимоий вазифа шуғулланувчиларнинг аксарияти талабалар бўлгани учун, уларда лидерлик, мулоқот қилиш, очиқ фикрлаш кўникмаларни шаклланиши, ўзига муносиб касб танлашда яқиндан ёрдам беришини алоҳида таъкидлашди.

- Бугунги кунда Қашқадарёда 108 минг 89 нафар партия аъзолари бўлиб, шундан 55 минг 729  нафарини ёшлар ташкил этади, -деди Ёшлар ва бизнес тузилмалар билан ишлаш бўлими мудири Улуғбек Жавлиев. - “Инсонга эътибор ва сифатли таълим йили” Давлат Дастурини бажариш бўйича мутасадди ташкилотлар, Халқ депутатлари вилоят, шаҳар, туман Кенгаши   депутатлари билан ҳамкорликда жойларда  ёшлар билан учрашувлар, давра суҳбатлари ўтказилиб, уларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, бандлигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилаяпти. Воҳа ёшлари партиямиз тадбирларида қатнашиб, ўзларининг сиёсий билимларини муттасил ошириб бормоқдалар.

Шунингдек, давра суҳбатида “Ўзбекистон-30” стратегиясининг мазмун-моҳиятини ёшларга, электорат вакилларига содда, халқчил тилда ва усулда етказиш, тарғибот ишлари самарадорлигини ва таъсирчанлигини ошириш,   ҳар бир ёш Янги Ўзбекистон, учинчи Ренессанс пойдеворини барпо этишда фаол иштирок этишлари борасида таклиф ва мулоҳазалар билдирилди. 

  • Кўрилди
    188
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+