Депутатлик гуруҳи йиғилишида куз-қиш масумига тайёргарлик масаласи муҳокама этилди

25.10.2023, 15:19

Депутатлик гуруҳи йиғилишида куз-қиш масумига тайёргарлик масаласи муҳокама этилди

Халқ депутатлари Наманган вилоят Кенгашидаги OzLiDeP депутатлик гуруҳининг навбатдаги йиғилишида вилоят халқ таълими ва соғлиқни сақлаш муассасаларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик масаласи муҳокама этилди.

Хабарингиз бор, партия ишчи гуруҳи белгиланган жамоатчилик назорати тадбирлари доирасида ижтимоий соҳа объектларининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда. Йиғилишда бу борада олиб борилган ўрганиш якунлари атрофлича муҳокама қилинди.

Таъкидландики, вилоятдаги 182 та умумтаълим мактабидан 33 тасида, 172 та мактабгача таълим ташкилотидан 41 тасида, 46 та соғлиқни сақлаш муассасасидан 15 тасида мавсумга тайёргарлик бўйича камчиликлар, ҳал этилиши лозим бўлган муаммолар борлиги аниқланган. Жумладан, Наманган шаҳридаги 17, 27-мактабларда, Уйчи туманидаги 28, 39, 45-мактабларда биноларни, иситиш тизимини, қозонхонани таъмирлаш ишлари ҳозирга қадар якунига етмаганлиги, яна бошқа бир қатор камчилик ва муаммолар борлиги кўрсатиб ўтилди.

Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан вилоят молия ва иқтисодиёт, соғлиқни сақлаш, мактабгача ва мактаб таълими бошқармалари раҳбарлари ҳисобот бериб, аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан кўриладиган чора-тадбирлар ҳақида тўхталдилар.

–Биз жойларда сайловчилар билан учрашувлар ўтказганимизда ҳам айрим таълим, соғлиқни сақлаш муассасаларида мавсумга тайёргарлик ишлари суст кетаётганидан, режада белгиланган миқдордаги кўмир заҳира қилинмаганлигидан норози бўлишмоқда, - дейди депутат Наргиза Муҳаммадиева.

Депутатлардан Дилбар Ҳошимова, Дилмурод Хатиев, Нигора Назарова ва бошқалар ҳам ўз сайловчилари томонидан билдирилган мурожаатларга эътиборни қаратдилар.

Йиғилишда кун тартибидаги масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    223
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+