Биз жамиятга керакмиз!

26.10.2023, 17:25

Биз жамиятга керакмиз!

O’zLiDeP Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, вилоят Кенгаши ташаббуси билан Республика Маънавият ва маърифат маркази Оҳангарон туман бўлими ўзаро ҳамкорлигида 48-сон манзил колониясида ҳуқуқий тарғибот тадбири ўтказилди.

“Биз жамиятга керакмиз!” мавзусида ўтган очиқ мулоқот учрашуви манзил колонияларда жазони ўтаётган ҳар бир маҳкумнинг тўғри йўлда бўлиши, қайта жиноят кўчасига кирмаслиги бир қанча омилларга боғлиқ эканини инобатга олган ҳолда уларнинг руҳий ҳолатидан келиб чиқиб, мавжуд муаммоларини ижобий ҳал этиш орқали уларни жамиятимизнинг фаол қатламига қўшиш мақсадида ташкил этилди.

Тадбирда сўзга чиққанлар юртимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти очиқланаркан, уларни амалга ошириш замирида инсон ва унинг қадри ётганига алоҳида эътибор қаратилди.

Айниқса, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари кафолатларини янада кучайтириш йўналишида амалга оширилаётган ислоҳотлар озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахсларга жазони ўташ шароитларини халқаро стандартларга мувофиқлаштириш, озодликдан маҳрум этиш тарзидаги жазони ўтаётган ҳамда тузалиш йўлига ўтган маҳкумларга нисбатан қўлланиладиган рағбатлантириш механизмларини такомиллаштириш, маҳкум ва маҳбусларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари ҳамда қонуний манфаатларига оғишмай риоя этилишини таъминлаш йўлида хизмат қилаётгани таъкидланди.

O’zLiDeP ҳам жиноятчиликка қарши кураш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизимини такомиллаштириш ва самарадорлигини таъминлашга йўналтирилган чораларнинг самарадорлигини оширишнинг ҳуқуқий ва ташкилий-амалий чораларини кучайтиришни ўз олдидаги устувор вазифалардан деб билишига урғу берилди.

Бу борада партия манзил-колонияларида жазо муддатини ўтаётган шахсларнинг ўз ихтиёрига кўра ижтимоий-ҳуқуқий ёрдам олишларини таъминлаш, уларнинг жазо муддатини ўтаб, яшаш жойларига қайтганларидан сўнг, ижтимоий хаётга мослаштириш, бандлигини таъминлаш бўйича тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ишга жойлаштиришга кўмаклашиш, уларни жамиятда ўз ўринларини топиб кетишларига кўмаклашиш масалаларида камарбаста экани қайд этилди.

Тадбир давомида маҳкумлар томонидан берилган саволларга малакали мутахассислар томонидан батафсил жавоблар берилди.

Зухро Мирзоҳамдамова,

O’zLiDeP Тошкент вилоят кенгаши бўлим мудири

  • Кўрилди
    205
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+