Партия ишчи гуруҳининг жамоатчилик назорати доирасидаги тадбирлари давом этмоқда

26.10.2023, 17:39

Партия ишчи гуруҳининг жамоатчилик назорати доирасидаги тадбирлари давом этмоқда

Айни кунларда юртимизнинг барча ҳудудларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари қизғин кетмоқда. Коммунал ва хизмат кўрсатиш тармоқлари фаолияти қайта кўриб чиқилмоқда.

Юртбошимиз бош-қошлигида олиб борилаётган қишга тайёргарлик ишларида O’zLiDeP ҳам фаол иштирок этмоқда.

Партия фаоллари ҳудудлардаги коммунал соҳа корхоналари мутасаддилари билан биргаликда жамоатчилик назорати тадбирларини катта уюшқоқлик ва синчковлик билан амалга оширишмоқда.

Хусусан, Тошкент вилоятининг Бўка ва Бекобод туманларидаги ишчи гуруҳ аъзолари “Бўка туман электр тармоқлари” корхонаси, “Бўка туман газ” идораси, “Сувоқова” ДУК туман бўлими, умумтаьлим мактаблари ва мактабгача таьлим муассасалари, Бўка туман Марказий шифохоналарида бўлишиб, улардаги 2023-2024 куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишларининг боришини ўрганишди.

Коммунал соҳа корхоналарининг техник жиҳозлари, асбоб-ускуналарининг бу йилги қишки мавсумга нечоғлик соз ҳолатда эканини текширган ишчи гуруҳ мазкур ташкилот раҳбар ва мутасаддиларини қишга тайёргарлик борасида қийнаб турган муаммолари билан ҳам қизиқишди.

Аҳоли хонадонларига суюлтирилган газ, кўмир етказиб бериш ҳолатини яқиндан ўрганишди.

Айрим таълим муассасаларида қозонхона таъмири учун тумангаз идораси билан шартнома тузилган бўлса, яна бошқасида қозонхонани бутунлай алмаштириш лозимлиги кўзга ташланди.

Ижтимоий объект тоифасига кирувчи Марказий шифохона ва таълим маскаларида барқарор энергия таъминотини янада яхшилаш, муаммоларни ўз вақтида самарали бартараф этиш, юзага келиши мумкин бўлган салбий ҳолатларнинг олдини олиш масаласидаги вазифаларни ўзаро тақсимлаб олишди.

Шифохона ҳамда таълим муассасаларида ўрганишларни олиб бориш асносида педагог ва ўқувчилар, шифокор ва ҳамширалар, аҳоли вакиллари билан ҳам суҳбатлашилди. Уларга энергия тежамкорлиги ҳам маданият белгиси экани, уй хўжаликлари бюджетини оқилона юритиш учун энергиядан самарали фойдаланиш лозимлиги тарғиб қилинди. Энергия тежамкорлигига доир зарурий маслаҳат ва тавсиялар берилди. Шунингдек, аҳолига яратилган шароит ва қулайликлар борасидаги таклиф ва мулоҳазалари тингланди.

Теглар
Ишчи гуруҳ
  • Кўрилди
    204
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+