Ёш сиёсатчилар мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш борасида таклифлар билдирди

27.10.2023, 16:37

Ёш сиёсатчилар мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш борасида таклифлар билдирди

Хабарингиз бор, O'zLiDeP “Ёшлар қаноти” жамоатчилик Кенгаши ҳузурида “Ёш сиёсатчилар Лигаси” лойиҳаси фаолияти йўлга қўйилган эди.

Лойиҳанинг навбатдаги сонида “Туризм иқтисодиёт драйвери” мавзусига бағишланди. Тадбирда сўз олганлар Президент Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 16 октябрь куни Самарқанд шаҳрида Бутунжаҳон туризм ташкилоти (ЮНВТО) Бош ассамблеясининг 25-сессияси очилиш маросимида илгари сурган ташаббусларига алоҳида тўхталиб ўтишди.

Тадбир иштирокчилари мамлакатимизда туризмни янада ривожлантириш борасидаги ўз таклифлари ва лойиҳаларини баён этишди. Ёшлар ўзларининг қизиқтирган саволларини спикерларга беришиб жавобларни олишди.

  • Кўрилди
    324
  • Чоп этиш
  • Дўстлар билан улашиш
← Орқага қайтиш

Фикрингизни қолдиринг

Расмдаги мисолнинг жавобини киритинг, агар расмдаги сонлар кўринмаса "Ctrl+F5" тугмасини босинг.

+